Қайднома

Қидирув

AF Sports Reactive ҳақида нима биласиз?

AF Sports Reactive ҳақида нима биласиз?

  19.02.2020 01:53
  0
  390
AF Sports Reactive ҳақида нима биласиз?

Ўтган йилнинг июнь ойидан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида кўп маротаба Германиянинг AF Sports Reactive МЧЖ бошқарувчиси Фарид Равильевич Зокиров билан уюштирилган интервьюлар чоп этилди. Қуйида айнан ушбу компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти хусусида уюширилган cуҳбатни қисқартирилган ҳолда ҳавола этилмоқда...

Ўзбекистон бозорида қачондан буён фаолият  юритяпсиз?

- Компаниямиз ўтган йили ташкил топди ва шу февраль ойи охирида компаниянинг бир йиллигини нишонлаймиз. Тайёргарлик босқичини ўтаганимиздан сўнг, Ўзбекистон бозорига чиқдик ва «Локомотив» клуби билан дастлабки меморандумни имзоладик.

- Компания фаолияти нимадан иборатлиги борасида тўхталсангиз...

- Ҳамкорлик тўғрисидаги илк меморандумни имзолаганимиздан сўнг, барча имкониятларни ўрганиб, ўтган йилнинг августидан фаол тарзда хориж компаниялари билан ҳамкорликни қўлга қўйиш имкониятларини излай бошладик. Бундан ташқари, Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси билан ҳам шериклик муносабатларини йўлга қўя олдик. Саволингизга тўлиқ жавоб берадиган бўлсам, «Локомотив» клубига Британия, Эстония ва Германиянинг иккита компаниялари билан ҳамкорлик қилиш йўлларини кўрсатдик. Британия фирмасининг ҳамкорлиги асосида даромадининг бир қисмини «Локомотив»га ўтказиб берадиган Ўзбекистон компанияси ташкил этилди. Айни пайт даромадининг бир қисмини «Сўғдиёна» клубига ўтказадиган яна битта Ўзбекис­тон компаниясини тузиш борасида иш олиб бориляпти. Қишки трансферлар ойнаси пайти «Локомотив»га янги бош мураббий тайинлаш ва мураббийлар штабини шакллантириш, шунингдек, айрим легионерларнинг трансферларини амалга оширишда ёрдам бердик.

- Сизнингча, ўзбек клублари ўзи пул ишлаб топишга қодирми?

- Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги барча клублар давлат томонидан молиялаштирилади. Аммо бу жамоалар пул ишлаб топа олишмайди, дегани эмас. Ўзбек клублари, гарчи Ғарбий Европа, шу жумладан, Англия ва Германия жамоалари сингари кенг ҳажмда бўлмаса-да, маблағ ишлаб топишга қодир. Кичик қадамлар билан бўлса-да, ҳаракат қилинса, Ўзбекистондаги ҳар бир клубда пул ишлаб топиш имконияти юзага келади. Шуни таъкидлашим жоизки, тижоратлаштиришни ривожлантириш учун муҳим асослардан бири мухлислар билан иш олиб бориш ҳисобланади. Ишқибозлар клубни қўллаб-қуватлайдиган бўлишса, бу эртага даромад олиб келишга асос бўлади. Брендни ривожлантириш, ҳомийлар ва ниҳоят, мухлислар билан фаол тарзда иш олиб бориш маблағ ишлаб топишга олиб келади. Айни пайт фаол равишда Ўзбекистон бозорига чиқиш имкониятига қизиқаётган ҳамда ўзбек футболини қўллаб-қуватлашга тайёр бўлган хорижлик тадбиркорларни топиш борасида иш олиб боряпмиз. Умид қиламанки, ушбу жараён кейинчалик ҳам натижа олиб келади.

- Ҳозиргача амалга оширган ишларингизга қандай баҳо берасиз?

- Ўз ишингиз натижаларига баҳо бериш жуда қийин. Менимча, Ўзбекистонда олиб борилган 8 ойлик фаолиятимиз давомида қониқарли натижаларга эришдик. Бизда интилиш бор ва айни пайт амалга оширилган ишларни унутиб, бутун эътиборимизни кейинги фаолиятимизга қаратишимиз зарур.

- Фаолиятингиз давомида сизга ўзгача қувонч бағишлаган онлар ҳам бўлдими?

- Биринчи навбатда, мени янги танишлар билан оддий инсоний муносабатларнинг ўрнатилиши хурсанд қилди. Ортда қолган давр мобайнида мамлакатингизда футболни ривожлантириш борасида қайғурадиган янги ўртоқ ва шериклар орттирдим. Ваколатли раҳбарлар, жумладан, Тўлабек Акрамов («Локомотив» бош директори ўринбосари), Ўктамжон Маҳмуджонов («Сўғдиёна» директори), Алишер Пўлатов (Тошкент вилояти футбол федерация­си вице-президенти) билан мулоқот қилиш ёқимли. Ушбу шахслар ва юртингиздаги бошқа кўплаб кишилар фаолиятимизга жуда катта эътибор қаратишмоқда ва доимо бизнинг саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрлар. Бундан ташқари, ғарбий европалик кўплаб футболчиларнинг мен билан боғланиб, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаш имконияти борасида қизиқишлари биз учун ёқимли ҳолат. Яқин вақт ичида Ўзбекистон чемпионатининг янгича кўриниш касб этиши ва хорижликлар халқингизнинг меҳмондўстлигига гувоҳ бўлишларига ишонаман. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz