Қайднома

Қидирув

Ҳимоячи бўлсин – гол урсин!

Ҳимоячи бўлсин – гол урсин!

  18.02.2020 17:01
  0
  456
Ҳимоячи бўлсин – гол урсин!

Футбол ривожлангани сари, ҳимоячиларнинг ҳужумкор ўйиндаги муҳимлиги тобора ортмоқда. Рональд Куман, Фернандо Йерро, Лоран Блан ва Роберто Карлос - бу футболчиларнинг ҳар бири 100тадан ортиқ гол урган. Серхио Рамос ҳам яқинда юзлик довонидан ўтди, аммо жорий мавсум ундаги сермаҳсуллик пасайди. Испаниялик Примерада 4та, ЕЧЛда 2та тўп киритди. Солиштириш учун, ўтган мавсум Рамос 11та гол расмийлаштирганди. Виржил ван Дейк ҳам рақиб жарима майдончаси ичида хавфли, лекин «Реал» сардорига етиш учун унга ҳали анча бор - бу йил 4та, ўтган йили 6та гол урган. Умуман олганда, энг яхши ҳимоячи-тўпурарлар рўйхатида «Ливерпул»нинг нидерландиялик вакилига жой топилмади, Рамос эса илк марта мавсум давомида топ-10га кирди. Хўш, мавсум-2019|2020нинг энг сермаҳсул мудофаа вакиллари кимлар? Ушбу рўйхат фақат Европанинг етакчи лигалари - АПЛ, Бундеслига, Ла Лига, «А» серия, Лига 1, Португалия Примейраси ҳамда Эредивизида тўп сураётган ҳимоячилардан тузилган.

10. КРИСТИАН АНСАЛЬДИ («Торино»)

Чап қанот ҳимоячиси - 19та ўйинда 5та гол

9. АШРАФ ҲАКИМИ («Боруссия» Д.)

Ўнг|чап қанот ҳимоячиси - 31та ўйинда 6та гол

8. СЕРХИО РАМОС («Реал»)

Марказий ҳимоячи - 29та ўйинда 6та гол

7. ТЕО ЭРНАНДЕС («Милан»)

Чап қанот ҳимоячиси - 21та ўйинда 6та гол

6. ФИЛИПП МАКС («Аугсбург»)

Чап қанот ҳимоячиси - 19та ўйинда 6та гол

5. МАРТИН ХИНТЕРЭГГЕР («Айнтрахт»)

Марказий ҳимоячи - 32та ўйинда 7та гол

4. ДОМЕНИКО КРИШИТО («Женоа»)

Марказий ҳимоячи - 18та ўйинда 7та гол

3. АЛЕКС ТЕЛЛЕС («Порту»)

Чап қанот ҳимоячиси - 33та ўйинда 7та гол

2. РОБИН ГОСЕНС («Аталанта»)

Чап қанот ҳимоячиси - 26та ўйинда 8та гол

1. ЭДМОНД ТАПСОБА («Витория»|«Байер»)

Марказий ҳимоячи - 33та ўйинда 9та гол


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz