Қайднома

Қидирув

Англия премьер-лигаси: Қойил, Вествуд!

Англия премьер-лигаси: Қойил, Вествуд!

  18.02.2020 14:27
  0
  115
Англия премьер-лигаси:  Қойил, Вествуд!

«Бернли» ярим ҳимоячиси Эшли Вествуд «Саутгемптон»га қарши ўйинда яна бурчак тўпидан бевосита зарба воситасида гол урди. Диққатга сазовор факт: бунгача АПЛда бурчак зарбасидан тўғри урилган охирги голга ҳам айнан у муаллифлик қилганди. 29 ёшли хавбек 2019 йилнинг 10 март куни «Ливерпуль» дарвозасини шу тариқа нишонга олган, бироқ жамоаси 2:4 ҳисобида енгилганди. Унинг бу сафарги голи эса «Бернли»га ғоят қимматли 3 очко тақдим этгани билан қадрли бўлди.

 «Ливерпуль» АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини 43та ўйинга чўзди. «Қизиллар» шу тариқа бу борада «Ноттингем Форест» (1977-1978 йилларда 42та мағлубиятсиз ўйин)дан ўзиб кетишди. «Арсенал»нинг мутлақ рекорди (49та мағлубиятсиз ўйин)га эса яна 6 қадам қолди.

 «Ливерпул»нинг сенегаллик ярим ҳимоячиси Садио Мане Англиядаги барча турнирлар ҳисобидан юбилей - 100-голини нишонлади. 28 ёшли футболчи шундан 75тасини «Ливерпул»да, қолганини «Саутгемптон»да урган.

 «Ливерпуль» 26та турда 76 очко тўплади - бу Европанинг кучли 5та лигаси учун рекорд кўрсаткич. Юрген Клопп жамоаси шунингдек, февралдаёқ ЧЛ йўлланмасини нақд қилди.

 «Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хюн Мин АПЛда 50та гол маррасига етган осиёлик биринчи футболчи бўлди. 27 ёшли корейс жорий мавсум АПЛ доирасидаги 21та ўйинда 9та гол уриш баробарида 7та самарали узатма муаллифига айланди.

 «Тоттенхэм» футболчилари охирги 2 мавсумда 5та автогол қайд этишди. Бу оралиқда биргина «Уотфорд» кўпроқ (6та) автогол «тўплади». Айтганча, «Тотенхэм»нинг 5та автоголидан 2таси Тоби Алдервейрелдга тегишли.

 «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг АПЛдаги 47-голини урди. Габонлик Англия чемпионатида дебют қилган вақтдан буён биргина Муҳаммад Салоҳ ундан кўпроқ гол (49та) ҳосил қилган. Обамеянг АПЛда илк марта 2018 йилнинг 3 февраль куни «Эвертон»га қарши учрашувда майдонга тушганди.

 «Арсенал» футболчилари Месут Озил голидан олдин 35та узатмани амалга оширишди - АПЛнинг жорий мавсуми учун рекорд кўрсаткич. Эътиборлиси, гол билан якунланган комбинацияда жамоанинг барча футболчилари иштирок этишди. Қолаверса, «Арсенал» деярли 1 йил давомида илк марта йирик ҳисобли ғалаба қайд этди.

 

8 февраль

ЭВЕРТОН - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 3:1

БРАЙТОН - УОТФОРД - 1:1

9 февраль

ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - БОРНМУТ - 2:1

14 февраль

ВУЛВЕРХЭМПТОН - ЛЕСТЕР - 0:0

Вулверхэмптон. 31682 томошабин.

Четлатиш: Чоудхури (76, Л.).

15 февраль

САУТГЕМПТОН - БЕРНЛИ - 1:2 (1:1)

Саутгемптон. 26302 томошабин.

Голлар: Ингз (18) - Вествуд (2), Видра (60).

НОРВИЧ - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:1 (0:0)

Нориж. 27100 томошабин.

Гол: Мане (78).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Кейта (Милнер, 84), Хендерсон, Вейнал-дум (Фабиньо, 60), Салоҳ, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Мане, 60).

16 февраль

АСТОН ВИЛЛА - ТОТТЕНХЭМ - 2:3 (1:2)

Бирмингем. 41874 томошабин.

Голлар: Алдервейрелд (9-авт.),

Энгелс (53) - Алдервейрелд (27),

Сон Хюн Мин (45}2, 90}4).

Фойдаланилмаган пенальти:

Сон Хюн Мин (45}2, Т.).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Алли (Жедсон Фернандеш, 83), Уинкс, Бергвейн (Вертонген, 90), Лукас Моура, Сон Хюн Мин, Дайер (Ло Чельсо, 60).

АРСЕНАЛ -

НЬЮКАСЛ - 4:0 (0:0)

Лондон. 60188 томошабин.

Голлар: Обамеянг (54), Пепе (57),

Озил (90), Лаказетт (90}5).

Арсенал: Лено, Мустафи, Давид Луиз, Бельерин, Жака, Себальос (Торрейра, 82), Озил (Уиллок, 90), Пепе, Нкетиа (Лаказетт, 85), Обамеянг, Сака.

———————————————--------------------------------

Челси - МЮ  -0: 2 

————————————————————————————--------------------

19 февраль (чоршанба)

00:30    МАНЧЕСТЕР СИТИ - ВЕСТ ХЭМ

 

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - 25 очколик фарқ? Очиғи, АПЛда шунақаси мумкинлигини тушуниш учун ақлим етарли эмас. Телбалик. Ўйинга келсак, турли сабаблар - шамол, рақибнинг тартибли ҳаракати ва ҳоказо ишимизни оғирлаштирди. Чизиқлар ўртасида катта узилишлар кузатилди. Фабиньонинг майдонга тушиши ўйин тузилмаси учун муҳим эди, Мане эса футболни соғиниб қолганди. У гол урган вазиятни яна бир марта кўришим керак, лекин ишончим комил, фантастик ҳолат рўй берди.

Жозе Моуриньо («Тоттенхэм» бош мураббийи): -  Ўйлашимча ҳақли равишда ғалаба қозондик, иккинчи томондан, рақиб мағлубиятга муносиб эмасди. «Вилла»ни қутлаш керак, рақиб охиригача ғалаба учун ўйнади. Алдервейрелд? У 3та голда иштирок этди. Автогол, тоза гол ва Бьорн Энгельс билан курашдаги нўноқлик. Муҳими, Тоби шу ҳафта фарзандли бўлганини ёдда тутиб, борини битта зарбага мужассам қилди. ЧЛ йўлланмаси? Нафақат бизда, балки ҳаммада имконият бор. 5-ўрин узоқ эмас... «Арсенал», «Эвертон», «Шеффилд», «Вулверхэмптон» - оҳ, қандай кураш.

ТЎПУРАРЛАР:

Варди (Лестер) - 17та

Агуэро (Манчестер Сити) - 16та

Обамеянг (Арсенал) - 15та...

Турнирная таблица.

 

М  Клуб И Ю Д М ТН О
1  ЛИВЕРПУЛЬ 26 25 1 0 61-15 76
2  МАНЧЕСТЕР СИТИ 25 16 3 6 65-29 51
3  ЛЕСТЕР 26 15 5 6 54-26 50
4  ЧЕЛСИ 26 12 5 9 43-36 41
5  ТОТТЕНХЭМ 26 11 7 8 43-34 40
6  ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД 26 10 9 7 28-24 39
7  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 26 10 8 8 38-29 38
8  ВУЛВЕРХЭМПТОН 26 8 12 6 35-32 36
9  ЭВЕРТОН 26 10 6 10 34-38 36
10  АРСЕНАЛ 26 7 13 6 36-34 34
11  БЕРНЛИ 26 10 4 12 30-39 34
12  САУТГЕМПТОН 26 9 4 13 32-48 31
13  НЬЮКАСЛ 26 8 7 11 24-40 31
14  КРИСТАЛ ПЭЛАС 26 7 9 10 23-32 30
15  БРАЙТОН 26 6 9 11 31-38 27
16  БОРНМУТ 26 7 5 14 26-40 26
17  АСТОН ВИЛЛА 26 7 4 15 34-50 25
18  ВЕСТ ХЭМ 25 6 6 13 30-43 24
19  УОТФОРД 26 5 9 12 24-40 24
20  НОРВИЧ 26 4 6 16 24-48 18

 

27-тур

22 февраль (шанба)

17:30    Челси - Тоттенхэм

20:00    Бернли - Борнмут

20:00    Кристал Пэлас - Ньюкасл

20:00    Шеффилд Юнайтед - Брайтон

20:00    Саутгемптон - Астон Вилла

22:30    Лестер - Манчестер Сити

23 февраль (якшанба)

19:00    МЮ - Уотфорд

19:00    Вулверхэмптон - Норвич

21:30    Арсенал - Эвертон

24 февраль (душанба)

01:00    Ливерпуль - Вест Хэм


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz