Қайднома

Қидирув

Испания примьероси: «Класико» яқин, «интига» зўр

Испания примьероси: «Класико» яқин, «интига» зўр

  18.02.2020 16:04
  0
  300
Испания примьероси:  «Класико» яқин, «интига» зўр

Турнир жадвалининг юқори 2та поғонасида бораётган клублар очколари ўртасидаги фарқ минимал даражага қисқарди. Чунки анчадан буён дадил одимлаётган «Реал» ўз майдонида «Сельта»ни енголмади - 2:2. Мадридликлар ўйин давомида ҳисобда орқада ҳам, олдинда ҳам боришди, якунда эса қимматли 2 очкодан маҳрум бўлишди. «Сантьяго Бернабеу»да бўладиган «Эль-класико» куни (1 март) яқинлашаётганини ҳисобга олсак, «интрига»нинг кучайгани айни муддао.

*** «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг Испания чемпионатидаги голсиз серияси 4та ўйинга етди. Аргентиналик юлдуз фаолиятида 6 йил олдин бундан узунроқ «қуруқ»лик кузатилганди. Ўшанда у 2013 йил 19 октябрь - 2014 йил 1 феврал оралиғида Примеро доирасидаги кетма-кет 8та ўйинда рақиблар дарвозасига йўл тополмаганди. Месси гарчи охирги 4та учрашувда гол уролмаган бўлсада, 6 марта ассистентлик ролини бажарди.

*** «Реал» «Сельта» билан ўйиннинг биринчи бўлимида жарима майдонига 26 марта ҳаводан тўп оширди. Бу Зайниддин Зидан давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Бироқ мадридликлар илк 45 дақиқаликда дарвоза томон бирор марта зарба йўллай олишмади. «Сельта» вакиллари эса бу вақтда «Реал» дарвозасини икки бора ўққа тутишди.

*** «Сельта» ҳужумчиси Фёдор Смолов Испания чемпионатида гол қувончини туйган россиялик 22-футболчи бўлди. Россияликлардан Ла Лигада энг кўп гол урган ўйинчи - бу Валерий Карпин. У «Реал Сосьедад», «Валенсия» ва «Сельта» сафидаги 384та ўйинда рақиблар дарвозасини 68 марта нишонга олган. Ла Лиганинг «Сантьяго Бернабеу»даги ўйинида россиялик футболчининг гол уриши эса охирги марта 16 йил муқаддам кузатилганди. Ўшанда мадридликларни Александр Мостовой (айнан «Сельта» сафида) ранжитганди.

*** «Хетафе» «Ноу Камп»да «Барселона» футболчиларига қарши 30 марта қўполлик ишлатди - 2015 йилдан буён Ла Лигада кузатилган энг ёмон кўрсаткич. 2015 йилнинг 14 март куни «Эспаньол» вакиллари «Атлетико» билан баҳсда 33 марта қоидага хилоф тарзда ҳаракатланишганди. Қизиғи, «Хетафе» шунча қўполликка қарамай, ўйинни 2та сариқ карточка билан якунлади, «Барса» футболчилари эса 3 бора огоҳлантирилдилар.

*** «Барселона» голкипери Марк-Андре тер Штеген «Хетафе» билан ўйинда 69та узатма амалга оширди. Мавсум-2005|2006дан буён - бу борада статистика юритилаётганидан кейинги даврда бирор дарвозабон шунча кўп «пас» бермаган.

*** Антуан Гризманн Ла Лигада тўпга бир тегинишда 100-голини урди. Амалдаги футболчилардан атиги 4 нафари бу борада француздан олдинда: Лионель Месси (242та гол), Ариц Адурис (124та гол), Карим Бензем (111та гол), Луис Суарес (102та гол).

*** Серхио Рамос қаторасига 19та пенальтидан унумли фойдаланди. Умуман, марказий ҳимоячи жорий мавсум Ла Лиганинг 21та ўйинида иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 5 марта нишонга олди.

*** Лионель Месси Ла Лига доирасидаги охирги 3та ўйинда 6та голга ассистентлик қилди.

14 февраль

ВАЛЕНСИЯ - АТЛЕТИКО - 2:2 (1:2)

Валенсия. 42297 томошабин.

Голлар: Габриэл Паулиста (40), Кондог-биа (59) - Льоренте (15), Томас (43).

Валенсия: Доменек, Васс, Габриэл Паулиста (Диакаби, 90), Мангаля, Гайя, Ферран Торрес, Парехо, Кондогбиа, Солер (Черишев, 80), Гуэдеш (Гамейро, 60), Макси Гомес.

Атлетико: Облак, Арьяс (Мората, 66), Савич, Фелипе, Лоди (Врсалько, 53), Льоренте, Томас, Коке (Феррейра Карраско, 77), Сауль, Витоло, Корреа.

15 февраль

МАЛЬОРКА - АЛАВЕС - 1:0 (0:0)

Пальма-де-Мальорка. 12329 томошабин.

Гол: Эрнандес (63).

Фойдаланилмаган пенальти: Севилья (32, М.).

БАРСЕЛОНА - ХЕТАФЕ - 2:1 (2:0)

Барселона. 80409 томошабин.

Голлар: Гризманн (33), Сержи Роберто (39) - Анхель (66).

Барселона: тер Штеген, Пике, Альба (Фирпо, 22), Сержи Роберто, Юмтити, Бускетс, де Йонг, Артур (Ракитич, 75), Фати (Видаль, 85), Месси, Гризманн.

ВИЛЬЯРРЕАЛ - ЛЕВАНТЕ - 2:1 (1:0)

Вильярреал. 17269 томошабин.

Голлар: Морено (9), Мои Гомес (61) - Майораль (56).

ГРАНАДА - ВАЛЬЯДОЛИД - 2:1 (0:0)

Гранада. 15782 томошабин.

Голлар: Гуэртас (81), Фернандес (90}6) - Гвардиола (56).

16 февраль

СЕВИЛЬЯ - ЭСПАНЬОЛ - 2:2 (1:1)

Севилья. 35661 томошабин.

Голлар: Окампос (15), Сусо (80) - Эмбарба (35), Ву Лэй (50).

Севилья: Вацлик, Диего Карлос, Сержи Гомес, Навас, Регилон (Гудель, 54), Фернандо, Васкес (Нолито, 46), Сусо, Банега (де Йонг, 65), Окампос, ал Носири.

Эспаньол: Диего Лопес, Кабрера, Педроса, Эспиноса, Хави Лопес, Санчес, Дардер, Эмбарба (Калеро, 74), Рока, Ву Лэй (Виктор Гомес, 72), Кальери (Феррейра, 82).

Четлатиш: Санчес (69, Э.).

ЛЕГАНЕС - БЕТИС - 0:0

Леганес. 11160 томошабин.

Четлатиш: Иглесиас (90}3, Б.).

АТЛЕТИК - ОСАСУНА - 0:1 (0:1)

Бильбао. 44222 томошабин.

Гол: Ойер (29).

Реал - Сельта - 2:2 (0:1)

Мадрид. 62477 томошабин.

Голлар: Кроос (52), Рамос (65-пен.) - Смолов (7), Санти Мина (85).

Реал: Куртуа, Варан, Карвахаль, Марсело, Рамос, Каземиро,

Вальверде, Азар (Винисиус

Жуниор, 73), Кроос (Модрич, 81), Бэйл (Менди, 84), Бензема.

Сельта: Рубен Бланко, Оласа, Араухо, Айду, Васкес (Систо, 55), Йокушлу, Рафинья, Брадарич (Санти Мина, 83), Мурильо, Смолов (Денис Суарес, 70), Аспас.

———————————————————————————-

ЭЙБАР - РЕАЛ СОСЬЕДАД  ўйини  қолдирилди.

 

Кике Сетьен («Барселона» бош мураббийи): - Ўйиннинг шундай оғир кечишини кутгандик. Ахир рақиб қаторасига 4та учрашувда ғалаба қозонганди. Вазиятлар етарлича кузатилди ва ўйлайманки, биринчи бўлимнинг ўзида барча саволларни ҳал этишимиз мумкин эди. Нима бўлишидан қатъий назар, натижадан хурсандман. Муҳими, ихтиёримда шундай мураккаб учрашувларда ўзларини кўрсатишга қодир юқори савияли футболчилар бор. Уларга таянишимиз - табиий ҳолат. Рақиб алоҳида ўйинчиларга прессинг уюштирган вақтда айнан дарвозабонимиз тўп билан кўпроқ муомала қилиб, шерикларига бўшлиқ яратиб бериши керак. Тер Штеген ностандарт қарорлар чиқаришга уста. Бу хислати уни янада кучли ўйнашини таъминлайди.

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Шунча куч сарфлаганимиз нуқтаи назаридан қарасак, 2 очко йўқотганимиз жуда аламли, лекин майдонда бажарган ишимиздан кўнглим тўлди. Рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетишим? Айб унда, майдон четига чиқмаслиги керак эди. Мана, Азар қайтди ва бундан хурсандман. У олдиндан режалаштирилганидек 70 дақиқа ўйнади, муҳими, фаоллиги билан ажралиб турди.

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 14та

Бензема (Реал) - 13та

Суарес (Барселона) - 11та...

Турнирная таблица.

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  РЕАЛ МАДРИД 24 15 8 1 46-16 53
2  БАРСЕЛОНА 24 16 4 4 57-29 52
3  ХЕТАФЕ 24 12 6 6 36-22 42
4  АТЛЕТИКО 24 10 10 4 25-17 40
5  СЕВИЛЬЯ 24 11 7 6 31-25 40
6  ВАЛЕНСИЯ 24 10 8 6 35-34 38
7  ВИЛЬЯРРЕАЛ 24 11 5 8 42-32 38
8  РЕАЛ СОСЬЕДАД 23 11 4 8 39-31 37
9  ГРАНАДА 24 10 3 11 29-31 33
10  АТЛЕТИК 24 7 10 7 23-20 31
11  ОСАСУНА 24 7 10 7 31-32 31
12  БЕТИС 24 7 8 9 32-37 29
13  ЛЕВАНТЕ 24 9 2 13 30-36 29
14  АЛАВЕС 24 7 6 11 25-34 27
15  ВАЛЬЯДОЛИД 24 5 11 8 20-27 26
16  ЭЙБАР 23 6 6 11 22-32 24
17  СЕЛЬТА 24 4 9 11 21-34 21
18  МАЛЬОРКА 24 6 3 15 23-39 21
19  ЛЕГАНЕС 24 4 7 13 18-36 19
20  ЭСПАНЬОЛ 24 4 7 13 21-42 19

 

25-ТУР

21 февраль (жума)

01:00    Бетис - Мальорка

22 февраль (шанба)

17:00    Сельта - Леганес

20:00    Барселона - Эйбар

22:30    Реал Сосьедад - Валенсия

01:00    Леванте - Реал

23 февраль (якшанба)

16:00    Осасуна - Гранада

18:00    Алавес - Атлетик

20:00    Вальядолид - Эспаньол

22:30    Хетафе - Севилья

01:00    Атлетико – Вильярреал


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz