Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: Икром Алибоев ва «Сеул»дастлабки ғалабани расмийлаштирди

ОЧЛ: Икром Алибоев ва «Сеул»дастлабки ғалабани расмийлаштирди

  18.02.2020 17:53
  0
  181
ОЧЛ: Икром Алибоев ва «Сеул»дастлабки ғалабани расмийлаштирди

Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугунги куннинг илк ўйини Япониянинг «Токио» ҳамда Австралиянинг «Перт Глори» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва баҳс мезбонларнинг кичик ғалабаси билан якунланди.

Шунингдек, ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган «Сеул» гуруҳ босқичидаги илк ўйинини ўтказди. Биринчи турдаги «Пекин Гуоан» - «Сеул» ўйини Хитойдаги вазият сабаб қолдирилган эди.

Шундай қилиб ўз майдонида Австралиянинг «Мельбурн» жамоасини қабул қилган жанубий кореяликлар кичик ғалабага эришишди ва очколари сонини мельбурнликлар билан тенглаштириб олишди.

Мазкур ўйинда Икром асосий таркибда ўйинни бошлаб фаол ва ишончли ҳаракат қилди ва ўйин якунланиши арафасида захирага олинди.

«Е» ГУРУҲИ

«СЕУЛ» (Ж.КОРЕЯ) – «МЕЛЬБУРН» (АВСТРАЛИЯ) – 1:0 (1:0)

Сеул. «Seoul World Cup» стадиони.

Ҳакам: Абдулраҳмон ал Жассим (+атар).

Гол: Пак Чу Ён (8).

Сеул: Ю Санг Хун, Ким Нам Чун, Хванг Хюн Су, Ким Жу Сунг, Осмар, Ко Кванг Мин, Жу Си Жонг (Хан Чан Хи, 63), Икром Алибоев (Хан Сонг Гю, 90), Пак Чу Ён, Парк Донг Жин (Адриано, 71), Ким Хан Жил.

Мельбурн: Томас, Траоре, Доначи (Атиу, 83), Галлифуоко, Карриган, Баша, Барнет (Лесиотис, 30), Лоутон, Камбоса (Рохас, 61),Тойвонен, Наббут.

Огоҳлантириш: Доначи (64, М.).

 

«F» ГУРУҲИ

«ТОКИО» (ЯПОНИЯ) – «ПЕРТ ГЛОРИ» (АВСТРАЛИЯ) – 1:0 (0:0)

Тёфу. «Ajinomoto» стадиони.

Ҳакам: Ёқуб Абдулбоқий (Уммон).

Гол: Леандро (82).

Токио: Хаяши, Моришиге, Муроя, Огава, Ватанабе, Такахари, Адаилтон (Конно, 59), Хашимото, Леандро, Эбе (Тагава, 90}2), Оливейра (Умари, 89).

Перт Глори: Редди, Франжич (Г.Попович, 89), Ким Су Бом, Грант, Мрчела, Вутрич, Килкени, Кастро, К.Попович (Бриммер, 75), Форнароли, Чианесе (Д`Агостино, 73).

Огоҳлантириш: Мрчела (13, П.).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz