Қайднома

Қидирув

Молиявий томондан энг барқарор клублар сафида Осиёдан тўрт вакил бор холос!

Молиявий томондан энг барқарор клублар сафида Осиёдан тўрт вакил бор холос!

  20.02.2020 01:23
  0
  501
Молиявий томондан энг барқарор клублар сафида Осиёдан тўрт вакил бор холос!

ЖАҲОН ФУТБОЛИ: МОЛИЯВИЙ ТОМОНДАН ЭНГ БАРҚАРОР 100та КЛУБ. Soccerex таҳлил гуруҳи жаҳон футболининг моддий томондан энг барқарор 100та клуби рўйхатини эълон қилди. Ушбу рейтингни шакллантиришда 5та жиҳатнинг умумий индекси ҳисобга олинган. Булар - таркибдаги футболчиларнинг умумий трансфер баҳоси, клуб ихтиёридаги мол-мулк, пул воситалари, потенциал сармоялар ва соф қарз миқдори.

Soccerex рейтинг тузишда УЕФА, The Financial Times, Bloomberg, Yahoo Finance, Forbes, Transfermarkt ва Hoovers ҳисоботларидан фойдаланган. Эътиборли томони, 100та энг барқарор клуб орасида Осиё футболининг 4та вакили бор. Моддий томондан энг бақувват (барқарор) 10та клубнинг роппа-роса ярми Англиядан. Топ-10га илинган қолган клублар ҳам Европанинг кучли 5та миллий чемпионати иштирокчисидир. Қисқаси, юқори 10таликда Испания, Италия ва Франциядан 1тадан, Германиядан эса 2та жамоа бор. Диққатга сазовор томони, рейтингни айнан Франция клуби бошқариб турибди.

1. «ПСЖ» (Франция) - 5,318 балл

2. «Манчестер Сити» (Англия) - 5,197 балл

3. «Бавария» (Германия) - 3,888 балл

4. «Тоттенхэм» (Англия) - 3,441 балл

5. «Реал» (Испания) - 3,336 балл

6. «Арсенал» (Англия) - 3,15 балл

7. «Челси» (Англия) - 2,893 балл

8. «Ливерпуль» (Англия) - 2,616 балл

9. «Ювентус» (Италия) - 2,195 балл

10. «Боруссия» Д. (Германия) - 2,154 балл

Бир йил олдинги рейтинг билан таққослаганда, кучли 10таликка 2та янги жамоа қўшилди - «Ливерпуль» ва «Боруссия» Д. Бу жамоалар «Барселона» ҳамда «МЮ»ни пастга тушириб юборди. Яна пешқадам ўзгарганини ҳам алоҳида айтиш ўринли - «Манчестер Сити» бироз чекинди. Айтиш жоиз, иккинчи 10талик анча хилма-хил. Бу ерда Хитой ва АҚШ клубларини ҳам кўриш мумкин. «Гуанжоу Эвергранд»нинг 15-қатордан жой олгани Осиё футболи учун жиддий ютуқ. Умуман олганда, 11-20-ўринлар оралиғида Германия вакиллари кўпроқ - 3та.

11. «Атлетико» (Испания) - 2,049 балл

12. «Барселона» (Испания) - 2,036 балл

13. «РБ Лейпциг» (Германия) - 1,949 балл

14. «Хоффенхайм» (Германия) - 1,922 балл

15. «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) - 1,853 балл

16. «МЮ» (Англия) - 1,743 балл

17. «Наполи» (Италия) - 1,67 балл

18. «Лос-Анжелес» (АҚШ) - 1,657 балл

19. «Байер» (Германия) - 1,551 балл

20. «Монако» (Франция) - 1,443 балл

Рейтингда Россиянинг 5та жамоасини кўриш мумкин. Бу клублар ўтган мавсум мамлакат Премьер-лигасида юқори 5та поғонадан жой олганди.

23. «Зенит» (Санкт-Петербург) - 1,309 балл

37. «Спартак» (Москва) - 0,878 балл

60. «Краснодар» (Краснодар) - 0,589 балл

98. ЦСКА (Москва) - 0,324 балл;

99. «Локомотив» (Москва) - 0,319 балл

«Зенит» рейтинг бўйича айтайлик, Миланнинг ҳар икки клуби, қолаверса, «Валенсия», «Лион», «Шахтёр» ва «Аякс» каби номдорлардан юқорида. «Спартак» эса «Атлетик», «Севилья» ва «Боруссия» М. жамоаларини ортда қолдирмоқда. «Порту» билан тенг кўрсаткичга эга «Краснодар»га келсак, бу клуб «Бенфика», ПСВ ва «Аталанта»дан устун. ЦСКА ва «Локомотив»нинг 97-ўриндаги «Шальке»га яқин эканлигини ҳам айтиш ўринли.

Ҳужжатда топ-30га кирган ҳар бир клубга алоҳида тўхталган. Жумладан, «Зенит» Россиянинг энг бой жамоа­си сифатида таърифланган, унинг таркиби 213 млн. евро, мол-мулки эса 116 млн. еврога баҳоланган. «Зенит» ихтиё­ридаги энг катта бойлик - бу ЖЧ-2018 ўйинларини қабул қилган ва ЧЛ финалига шайланаётган стадион. Дарвоқе, «Зенит» бир йилча олдин 29-ўринни эгаллаганди.

 

ОФК вакилларига келсак, топ-100да «Гуанжоу Эвергранд»дан ташқари, Япониянинг «Нагоя Грампус» (24-ўрин), «Виссел Кобе» (29-ўрин) ва Хитойнинг «Пекин Гуоан» (93-ўрин) клублари бор.

 

Рейтинг юзасидан айрим

қизиқарли фактлар:

** Энг кўп вакил АПЛдан. Бу борада 2-ўрин MLSга тегишли.

** Энг кўп қарз «Тоттенхэм» ва «МЮ» бўйнида - тегишлича 898 ва 800 млн. евро.

** 8та клуб россиялик функционерларга тегишли. Булар - РПЛнинг 5та вакили, шунингдек, «Челси», «Монако» ва «Борнмут».

** Бразилия клублари бу сафар рейтингдан тушиб қолди. Ваҳоланки, ўтган йили мамлакатнинг 8та жамоаси топ-100га кирганди. Энди Жанубий Америкадан атиги 2та вакил қолди - Аргентинанинг «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» жамоалари. Лекин улар ҳам тушиб кетиш арафасида (тегишлича 95 ва 91-ўрин).

** Япония клублари илк марта рўйхатдан жой олди - бирданига 2таси.

** Таҳлилчиларнинг захираларни ҳисобга олган ҳолда, башорат қилишларича, яқин йилларда «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Челси» етакчилик қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz