Қайднома

Қидирув

Юлиан Нагельсман чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди

Юлиан Нагельсман чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди

  20.02.2020 12:35
  0
  291
Юлиан Нагельсман чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида «Лейпциг» сафарда «Тоттенхэм» меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу тариқа, германияликлар устози Юлиан Нагельсман мусобақа тарихида плей-офф босқичида иштирок этган энг ёш мураббийга айланди. Кеча оқшом у 32 ёшу 211 кунлик эди. Бу борада аввалги рекордчи Доменико Тедескога тегишли эди (33 ёшу 161 кун). Тедеско 2018/19 йилги мавсумда «Шальке» бошқарувида рекорд ўрнатган эди.

Нагельсман ўтган йилнинг ёзида «РБ Лейпциг» бош мураббийига айланган эди. Унинг қўл остида жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Лион», «Бенфика» ва «Зенит»ни мағлуб этди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz