Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Хавотирга ҳожат йўқ, сафарда ғалаба қозониш мумкин»

Моуриньо: «Хавотирга ҳожат йўқ, сафарда ғалаба қозониш мумкин»

  20.02.2020 13:21
  0
  268
Моуриньо: «Хавотирга ҳожат йўқ, сафарда ғалаба қозониш мумкин»

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасидаги «Лейпциг»га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Йигитларга раҳмат айтаман, улар қўлдан келган барча ишни қилишди.

Ламела? Жамоа билан нечта машғулотдан иштирок этганини биласизларми? Ноль. Жароҳатдан кейин физиотерапевт билан тикланиш жараёнини ўтаётган эди. Кейин эса дарҳол Чемпионлар лигасида майдонга тушиб, 20 дақиқа ўйнади.

Ҳозирги ҳолатимиз гўёки жангга ўқсиз тўппонча билан боришга ўхшайди. Баъзи вазиятларда бизга омад кулиб боқди, аммо бизнинг ажойиб дарвозабонимиз иккита сэйвни амалга оширди.

Ҳисобдан хавотир олаётганим йўқ, сафарда ғалаба қозонишимиз мумкин. Мен хавотирга солаётган нарса шуки, мавсумнинг қолган ўйинлари учун ихтиёримизда фақат шу футболчилар бор» – дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz