Қайднома

Қидирув

«Валенсия» устози: «Вазиятларни кўкка совуриб, мағлубиятга учрадик»

«Валенсия» устози: «Вазиятларни кўкка совуриб, мағлубиятга учрадик»

  20.02.2020 16:26
  0
  272
«Валенсия» устози: «Вазиятларни кўкка совуриб, мағлубиятга учрадик»

«Валенсия» клуби бош мураббийи Альберт Селадес ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Аталанта»дан қабул қилиб олинган мағлубият (1:4)дан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

«Жавоб ўйинигача имкон қадар яхшироқ тикланиш учун ҳаракат қиламиз. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида кучли ўйин намойиш этамиз. Бугунги натижа кўрсатилган ўйинимизга мос бўлмади.

Мағлубиятни қабул қилиш қийин, лекин жавоб ўйинига тайёр бўламиз. Ўйлайманки, иккинчи ўйинда ғалаба қозониш учун мўъжиза яратишимиз шарт эмас.

Рақиб дарвозасига кўплаб зарбалар йўлладик, лекин ўз совғаларимиз учун эмас, юзага келтирган вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун ютқаздик», - дейди «кўршапалаклар» устози.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz