Қайднома

Қидирув

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди

АГМК назорат ўйинида йирик ғалабага эришди

  20.02.2020 21:39
  0
  280

Янги мавсумга тайёргарлик қисмининг якуний босқичини давом эттираётган АГМК жамоаси йиғин доирасида бугун Про-лига вакили "Рубин"га қарши назорат баҳси ўтказди.
Назорат ўйини
20 февраль, пайшанба
АГМК - "Рубин" 4:0
Голлар: Ватсадзе (15, ассист: Жокич), Йўлдошев (63, ассист: Қосимов), Эркинов (75), Қосимов (86-пенальтидан)
АГМК (4-2-3-1) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Арслонмират Аманов, Баҳром Абдураҳимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.
Иккинчи бўлимдаги ўйнаган таркиб (4-3-3) — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Миржамол Қосимов, Шаҳзод Нурматов - Мурод Тошматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

Мазкур ўйинда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар иккала таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Жасур Умаров ва Санжар Турсунов бу галги ўйинни микро жароҳат туфайли ўтказиб юборишди. Учрашувни катта устунликда ўтказган олмалиқликлар биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди. Шуларнинг бири ўйиннинг 15-дақиқасига тўғри келди ва Жокичнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Мате Ватсадзе аниқ зарба орқали баҳсда ҳисобни очди - 1:0.

Қолган вазиятларда "Рубин" посбони ўз жамоасини қатор голлардан қутқариб қолишга муваффақ бўлди ва жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга чиқиб кетишди.

Танаффусдан кейин, аниқроғи ўйиннинг 63-дақиқасида Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидаги узатмасини Бобур Йўлдошев боши билан голга айлантирди - 2:0.

Ҳужумлар ёмғирини ёғдирган олмалиқликларнинг 75-дақиқадаги уриниши ҳам самара келтирди. Ҳужумда фаоллик кўрсатган вингери Хожимат Эркинов ҳимоячилардан қочиб кетиб, учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.

Баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Хожимат Эркиновни рақиб ҳимоячиси чалиб йиқитди ва ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Миржамол Қосимов аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.


Манба: АГМК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz