Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси 35 (ўттиз беш)...

Ҳаммаси 35 (ўттиз беш)...

  23.02.2020 01:45
  0
  109
Ҳаммаси 35 (ўттиз беш)...

Яқинда 35 ёшга тўлган Криштиану Роналду жорий мавсум ҳисобидан 35-ўйинида 35-голини нишонлади. Қойил, ҳаммаси 35! Ҳа, бу аслида оддий тасодиф. Ҳар ҳолда, «Ювентус»­-нинг португалиялик юлдузи жорий мавсум 35-голини 35-ўйинида уришни олдиндан режалаштирмагани тайин. Лекин эътиборга молик тасодифлар ҳам буюкларга эргашади, шекилли. «35»нинг 35 ёшли Роналдуга «ёпишиб» олгани бежиз эмасдир...

13 февраль оқшоми «Сан Сиро» стадионида бўлиб ўтган Италия кубоги ярим финали доирасидаги учрашув «кекса синьора» учун осон кечмади. Ҳарқалай, «Милан» мезбон сифатида «Ювентус»га кучли босим ўтказа олди. «Россонерлар» шунга яраша ғалабага жуда яқин ҳам келишди. 61-дақиқада хорватиялик Анте Ребич урган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган Стефано Пиоли жамоаси ижобий натижани сўнгги лаҳзаларгача сақлаб қолди. «Милан» 71-дақиқада асосий ҳимоячиларидан бири Тео Эрнандес қизил карточка туфайли майдондан чиқиб кетганидан кейин ҳам сира бўшашгани йўқ. Лекин шу куни мезбонларга ғалаба қозониш насиб этгани йўқ, барибир. Чунончи, рақиб сафидаги Криштиану Роналду 90}1-дақиқада белгиланган пенальтини совуққонлик билан бажариб, «Ювентус»ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа 35 ёшли Кришнинг жорий мавсумдаги 2та асосий статистикаси тенглашди - 35та ўйин, 35та гол!

Факт: Криштиану Роналду 2020 йили ўзи иштирок этган барча ўйинларда гол урди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz