Қайднома

Қидирув

Карнавал учун «фигура»...

Карнавал учун «фигура»...

  23.02.2020 05:56
  0
  300
Карнавал учун «фигура»...

Виареджо шаҳрида ўтказиладидан анъанавий карнавалда «Ювентус» етакчиси Криштиану Роналдунинг турли материаллар қоришмасидан ясалган улкан «фигура»си намойиш этилди. Диққатни тортадиган томони толали материаллар, қоғозпора, картон, елимлаш воситаси, крахмал ва гипс қоришмасидан ясалган сохта Роналду ҳаракатлана олади ва темир одамга ўхшайди.

** Виареджо карнавали Италияда энг қизиқарли оммавий томоша - дам олиш тадбирларидан биридир. У дейлик, Венеция карнавилидек машҳур эмас, шунинг учун сайёҳларни нисбатан кам учратасиз. Лекин бутун шаҳар бўйлаб махсус аралашмадан ясалган турли «фигура»лар ҳаракатланади - жуда ёрқин томоша.

** Карнавалнинг асосий мақсади - жамоатчиликни қийнаётган ўткир саволларни ўртага олиб чиқиш. Хусусан, бу йил табиатни муҳофаза қилиш, табақаланишсиз муҳаббат ва замонавий қаҳрамонларни улуғлаш масалалари асосий мавзулар сифатида танланди.

** Жумладан, футбол оламидан Криштиану Роналду улуғланди. «Ювентус» ҳужумчисининг улкан «фигура»си Виареджо кўчалари бўйлаб, виқор билан ҳаракатланди. Бир қарашда, сохта Криш темир бўлакчаларидан ясалгандек кўринади, аммо унинг асосини оддий аралашмадан ҳосил бўлган материал ташкил қилади. Ҳайкал Роналдунинг барча машҳур хатти-ҳаракатларини намойиш эта олади.

** Улкан «Роналду»ни кўришни истаганларда ҳали яна имконият бор: у 20, 23 ва 25 феврал (карнавалнинг ёпилиш куни)да такроран сайрга чиқади, Грета Тунберг ва Дональд Трамп «фигура»лари билан бирга.

** Виареджо (Флоренциядан 100 км. узоқликдаги шаҳар)да 1873 йилдан буён карнавал ўтказилади. Ўшанда маҳаллий аристократлар шаҳар марказида карнавал парадини ўтказишга қарор қилишган ва камбағаллар бундан фойдаланиб, ўзгача кийинган ҳолда, сиёсатчилар ҳамда бойлар устидан кулишган.

** Жорий йил ҳисоб бўйича 147-карнавал ўтказилмоқда. Фестиваль рамзи - масхарабоз Бурламакко. Уни 1930 йили италиялик рассом Умберто Бонетти ўйлаб топган.

** 2006 йили карнавалда Марчелло Липпининг жаҳон кубогини кўтариб турган «фигура»си намойиш этилган. Дарвоқе, итальянларни мундиалда ғалаба сари етаклаган бу мураббий айнан Виареджодан, худди Пьерлуижи Коллина каби.

** Карнавал кунлари шаҳарда Виареджо халқаро турнири ҳам ташкил этилади. Унда жаҳон клублари академиялари тарбияланувчилари қатнашишади. Ўтган йили бош сов­рин «Болонья» академиясига насиб этганди. Турнирнинг яна бир номи - «Карнавал кубоги».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz