Қайднома

Қидирув

Нуриддин Зайниев хотирасига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади

Нуриддин Зайниев хотирасига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади

  23.02.2020 14:33
  0
  337
Нуриддин Зайниев хотирасига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади

Хабарингиз бор, яқинда Осиё футбол конфедерацияси «Насаф» футбол мактабига икки юлдузли мақомини берган эди. Таълим даргоҳининг бу даражага етишида кўпчиликнинг меҳнати синган. Бу даргоҳ 2009 йилда ташкил топган бўлса токи шу бугунгача мактаб фаолиятига ёрдам берган ва мактабнинг шу даражага етишига ўз ҳиссасини қўшган барчага ташаккуримизни билдирамиз, деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Шу ўринда футбол мактаби пойдевори қўйилиши ташаббускорларидан бири бўлган Нуриддин Зайниевич Зайниевни алоҳида эътироф этиш жоиз. Айнан у киши, ҳомийлар ва вилоят ташкилотлари раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан «Насаф» футбол мактаби шу даражага эришди.

«Насаф» футбол клуби Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасини ёд олиш мақсадида халқаро турнир ташкил қилмоқда. Турнирда тўрт жамоа иштирок этади. Булар: «Насаф», «Машъал», «Шўртан» ҳамда қўшни Тожикистон Республикасининг «Регар ТадАЗ» жамоалари иштирок этишади.

Турнир «Насаф» футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.

Мусобақа тақвими:

– 23.02.2020

– 1: ½ финал 11:30

– 2: ½ финал 13:30

– 24.02.2020

– 3 ўрин учун баҳс 09:30

– Финал 11:30


Манба: www.nnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz