Қайднома

Қидирув

«Реал» муаммолар гирдобида: Азар ва Родриго билан бирга Рамос ҳам «Эль-Класико»да ўйнамаслиги мумкин

«Реал» муаммолар гирдобида: Азар ва Родриго билан бирга Рамос ҳам «Эль-Класико»да ўйнамаслиги мумкин

  24.02.2020 10:26
  0
  312
«Реал» муаммолар гирдобида: Азар ва Родриго билан бирга Рамос ҳам «Эль-Класико»да ўйнамаслиги мумкин

1 март куни Ла Лига 26-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Барселона»ни меҳмон қилади.

Маълумки, Эден Азар олдинги турда олган жароҳат сабаб 2 ойча майдонга туша олмайди. Шунингдек, мадридликларнинг яна бир футболчиси «Эль-Класико»да иштирок этмайдиган бўлди.

Аниқооғи, «Кастилья»нинг кеча бўлиб ўтган «Рейес»га қарши ўйинида Родриго икки сариқ карточка олиб майдондан четлатилди. Шу сабаб, 19 ёшли ҳужумчи ҳам «Барселона»га қарши ўйнай олмайди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас мадридликлар сардори Серхио Рамоснинг ҳам «Эль-Класико»даги иштироки сўроқ остида турибди. Боиси Серхио Ла Лига 25-тури доирасидаги «Леванте»га қарши ўйиндан сўнг ҳакамлик ҳақида кескин фикр билдирган.

Айнан ўша гаплари учун Рамос дисквалификация қилиниши мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz