Шукуровдан самарали узатма. Отабек Шукуров БАА президенти кубоги чорак финалида «Шаржа»нинг «Иттиҳод Калба»га қарши сафар ўйинида тўлиқ вақт ҳаракатланди. Якунда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоанинг 63-дақиқада урган иккинчи голига айнан терма жамоамиз ярим ҳимоячиси ҳаммуаллифлик қилди. Азиз Ғаниевнинг янги клуби - «Шабаб Ал-Аҳли» эса бу босқичда омадсизликка учради. «Бани Яс»меҳмони бўлган дубайликлар ҳамюртимизсиз ўйнаб, ягона гол туфайли мағлубиятни тан олишди. Эслатма, Ғаниев «Шабаб»нинг ОЧЛ 2-турида «Ал-Ҳилол»га қарши кечган омадсиз ўйини (1:2)да 78-дақиқада захирадан майдонга тушганди. Шукуров эса «Шаржа»нинг «Персеполис» билан жанговар учрашуви (2:2)да тўлиқ вақт фаоллиги билан ажралиб турди.
Назорат ўйинлари вақти. Элдор Шомуродов «Ростов»нинг Испанияда «Мольде» (Норвегия) клубига қарши кечган ўртоқлик учрашуви 63 дақиқасида майдонга тушди. Бироқ Валерий Карпин шогирдлари якунда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ростовликлар кейинги ўйинда «Краснодар»ни ягона гол эвазига мағлубиятга учратишди. Шомуродов бу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. «Ростов» шу билан йиғинни якунлади. Эслатма, Карпин шогирдлари 29 фераль куни Россия чемпионати 20-тури доирасида «Ахмат» майдонига сафар уюштиришади. ЦСКА ва «Уфа» ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эса «армиячилар» клубининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Бошқирдистон жамоаси сафидаги Остон Ўрунов бу ўйинда 76 дақиқа тўп сурди. «Уфа» Испания йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувида эса, Рафаэль Бенитес бошқарувидаги «Далян Ифан» (Хитой)ни 4:1 ҳисобида енгди. Остон Ўрунов бу сафар 33-дақиқада майдонга тушиб, анча фаол тўп сурди. Уфаликлар энди 1 март куни Россия Премьер-лигаси 20-турида «Краснодар» меҳмони бўлишади. Виталий Денисовнинг янги клуби - «Ротор» ФНЛ кубоги гуруҳ босқичи 2-турида Россия ёшлар термаси (U-20) билан баҳсда муроса кўчасини танлади - 2:2. Ҳамюртимиз жамоасининг бошланғич таркибида майдонга тушиб, 55-дақиқагача тўп сурди. Денисовнинг биринчи бўлим ярмида сариқ карточка олганини ҳам қайд этиш керак. Волгоградликлар 3-турда «Енисей»га 1:2 ҳисобида ютқазиб, «плей-офф» баҳсида «Родина»га асло имконият беришмади - 6:0. Бироқ Виталий бу учрашувларда қатнашмади.
Автогол оқибати... Қатар Юлдузлар Лигаси15-туридан ўрин олган «Ал-Сайлия»га қарши ўйин Сардор Рашидовнинг жамоаси учун омадсиз келди. Яъни «Қатар СК» ўз майдонида 84-дақиқадаги автогол оқибатида минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Рашидов бу учрашувда доимгидек тўлиқ вақт давомида тўп сурди. «Қатар СК» айни пайт турнир жадвали 9-поғонасини банд этиб турибди.
Рақам ўзгарди. «Жубило Ивата» аъзоси Фозил Мусаев янги мавсумда 18-рақам остида ўйнайди. У бунга қадар 8-рақамда тўп сурганди. «Ивата» Япония биринчи дивизиони стартида «Ямагата»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди, аммо терма жамоамизга номзод футболчи аралашувисиз.
«Дубль», «сариқ»... Шоҳруҳ Гадоев Озарбайжон чемпионати 18-турида «дубль» қайд этди. У «Кешля» сафида «Зиря» дарвозасини 19 ва 71-дақиқаларда нишонга олишдан ташқари, сариқ карточка ҳам олди. Умуман, ҳамюртимиз 90 дақиқалик фаоллиги билан жамоасининг 4:0 ҳисобида устун келишига катта ҳисса қўшди. «Кешля» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 26тага етказиб олди (17та ўйиндан сўнг) ва айни пайт турнир жадвали 3-поғонасини эгаллаб турибди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20