Саноқли кунлардан кейин футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми старт олади.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсумдан бошлаб, клубларга 18 ёшгача бўлган жамоа бўлиши шартлиги бўйича талаб қўйди. Шунингдек, бу жамоа ўринбосарлардан бир кун аввал тур ўйинида майдонга тушиши ҳам белгилаб қўйилди. Унга кўра, «Бунёдкор»нинг 18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат таркиби ҳам янги мавсумнинг илк ўйинини сафарда, «Сурхон»га қарши ўтказади. Демак, «Бунёдкор» U-18 28 февраль, ўринбосарларимиз 29 февраль, асосий таркиб 1 март куни «Сурхон» билан ҳисоб-китоб қилади.
Учрашувларда жамоаларнинг қайси рангдаги либослардан фойдаланиши маълум бўлди. Мезбонлар уччала баҳсда ҳам тўлиқ оқ рангдаги либосларда майдонга тушса, «Бунёдкор» футболчилари кўк рангдаги либосларга ҳаракат қилади. Иккита беллашув Қизириқ туманидаги БЎСМ майдонида ўтказилса, асосий таркиб Термиздаги «Сурхон» спорт мажмуасида ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
U-18 Биринчилиги
«СУРХОН» - «БУНЁДКОР»
28 февраль. Қизириқ. БЎСМ майдони. 14:00
U-23 Биринчилиги
«СУРХОН» - «БУНЁДКОР»
29 февраль. Қизириқ. БЎСМ майдони. 14:00
СУПЕРЛИГА
«СУРХОН» - «БУНЁДКОР»
1 март. Термиз. «Сурхон» спорт мажмуаси. 14:30
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20