Қайднома

Қидирув

Гаттузо: «Мессини тўхтатиб бўлмайди, унга алоҳида «қўриқ»чи қўймаймиз»

Гаттузо: «Мессини тўхтатиб бўлмайди, унга алоҳида «қўриқ»чи қўймаймиз»

  25.02.2020 11:33
  0
  306
Гаттузо: «Мессини тўхтатиб бўлмайди, унга алоҳида «қўриқ»чи қўймаймиз»

«Наполи» клуби бош мураббийи Женаро Гаттузо ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Барcелона»нинг Кике Сетьен келгандан кейинги ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик: тўпни рақибдан олиб қўйиш учун уларга 6 сония керак кифоя қиляпти, Валверде билан эса бу жараён анча узоқ давом этарди.

Бундан ташқари, улар тўп билан муомала қилиш чоғида дарвозабондан худди бошқа позициядаги ўйинчидек фойдаланишмоқда, бу майдонда сон жиҳатдан устунликни таъминлаб беради. Хуллас, бизни жиддий рақиб кутяпти. Жуда қийин бўлади.

Сетьеннинг ишларини «Лас-Пальмас»ни бошқарган даврлардан буён кузатиб бораман. У замонавий футбол ғояларига эга инсон. Жамоаларининг пас билан ўйинлари ўзгач ва яхши ҳимояга эга. Кике ажойиб мураббий.

Мессини тўхтатиш? Йўқ. Уни тўхтатиб бўлмайди. Лекин «Барcелона» фақат Леодан иборат эмас. Улар улкан клуб. Шунинг учун мен Мессига қарши алоҳида «қўриқчи» қўйиш ниятида эмасман.

Месси кўп йиллар давомидаги энг яхши бўлиб келмоқда. У қилаётган ишларни ақл бовар қилмайди. Бу ишларни бошқалар фақат PlayStation`да такрорлай олишлари мумкин» - дейди Гаттузо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz