Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» жароҳат сабаб икки футболчисидан айрилди

«ПСЖ» жароҳат сабаб икки футболчисидан айрилди

  25.02.2020 16:29
  0
  213
«ПСЖ» жароҳат сабаб икки футболчисидан айрилди

«ПСЖ» марказий ҳимоячиси Тиаго Силва ва ярим ҳимоячи Андер Эррера жароҳат туфайли сафдан чиқишди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчи ўнг оёғи сонининг орқа қисмидаги мушаги лат еган ва у 3 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Испаниялик футболчи эса оёқ сон қисмининг олд мушагини жароҳатлаб олди. Унинг тикланиши учун 1,5 - 2 ой вақт талаб этилади.

Маълумот учун, Силва ушбу мавсум «ПСЖ» сафида барча мусобақалар доирасида 30та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голга асистентлик қилди. Эррера эса 18та учрашувда битта гол уриб, битта голга ассистентлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz