Қайднома

Қидирув

Apex Insurance – ЎзПФЛ ҳамкорига айланди

Apex Insurance – ЎзПФЛ ҳамкорига айланди

  25.02.2020 19:22
  0
  641
Apex Insurance – ЎзПФЛ ҳамкорига айланди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсум олдидан Apex Insurance суғурта компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади.

Айнан суғурта бўйича мамлакатимизнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган ушбу суғурта компанияси янги мавсумда Ўзбекистон Профессионал Лигаси билан ҳамкорлик қилади.

2020 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган Суперлига, U-21, Про-лига, Биринчи лига, аёллар Олий лигаси, футзал Олий лигаси мусобақаларида иштирок этувчи барча спортчи (футболчи)лар ҳамда ушбу мусобақаларни бошқарувчи ҳакам ва назоратчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш айнан Apex Insurance томонидан амалга оширилади.

Ҳамкорлик доирасида ЎзПФЛ томонидан ўказиладиган барча мусобақаларда қатнашадиган футболчиларнинг суғуртаси билан боғлиқ ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz