Қайднома

Қидирув

Коронавирус туфайли Евро—2020 мусобақаси бекор қилиниши мумкин

Коронавирус туфайли Евро—2020 мусобақаси бекор қилиниши мумкин

  26.02.2020 07:34
  0
  304

Футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси коронавирус сабаб бекор қилиниши ёки бошқа муддатга кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда УЕФА вице-президенти Мишел Ува ўз фикрларини билдирди.

Фото: УЕФА

«Ҳозирда вазият қандай тус олишини кузатяпмиз. Футбол мамлакатдаги вазиятга мос бўлиши керак. Биз мусобақани тўхтатмасликка ҳаракат қиламиз. Бироқ вазият ёмонлашадиган бўлса, мусобақа тўхтатилади», — дейди Ува.

Эслатиб ўтамиз, Евро—2020 Европанинг 11 мамлакатидаги 12 та шаҳарда ўтказилади. Унда 24 жамоа иштирок этади. Мусобақа 12 июндан 12 июлга қадар давом этади.

Хитойда тарқалган коронавирус айни дамда Европа мамлакатларига ҳам хавф солмоқда. Италияда 229 нафар одам коронавирусга чалинган, олти киши вафот этган, фақат бир нафари касалликдан тузалган. Аввалроқ  Венето ва Ломбардия ҳудудларидаги барча оммавий тадбир ҳамда спорт мусобақалари бекор қилинганди. Шунингдек, Франция ва Испанияда ҳам беморлар аниқланган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz