Қайднома

Қидирув

Coca-Cola Суперлига ва Сoca-Cola кубоги баҳслари учун янги тўп намойиш этилди (фото)

Coca-Cola Суперлига ва Сoca-Cola кубоги баҳслари учун янги тўп намойиш этилди (фото)

  26.02.2020 18:25
  0
  283
Coca-Cola Суперлига ва Сoca-Cola кубоги баҳслари учун янги тўп намойиш этилди (фото)

Хабарингиз бор, 27 февраль куни Coca-Cola Суперлигасида 2020 йилги мавсум расман старт олади. 

Янги бошланажак мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ўзгача дизайн асосида тайёрланган Puma тўпларидан фойдаланилади.  Бугун Coca-Cola Суперлигасининг логотипи акс этган мазкур тўпларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров, маркетинг бўлими раҳбари Бахтиёр Маметов ҳамда Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

"Сўнгги вақтларда пластик тўплар кенг миқёсда ишлаб чиқарилмоқда, аммо менга кўпроқ чармдан қилинган тўплар ёқади. Puma тўпларининг ҳам ажойиб эканлигига гувоҳ бўлдик. Хаттоки Испания Ла Лигаси ҳам мазкур тўплардан фойдаланмоқда. Ўйлашимча, бу тўп бизнинг об-ҳавога ва чемпионатимизга жуда ҳам мос келади", - деди Азиз Ҳайдаров.

Puma билан келишув ҳақида эса Бахтиёр Маметов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Coca-Cola Суперлигаси брендини кўтариш устида иш олиб бормоқдамиз ва айнан мазкур компания вакиллари юртимизга ташрифи давомида чемпионатимиз логотипини тўпларга тушириб беришларини таъкидлашди. 

Қолаверса, эртага старт оладиган чемпионатнинг илк баҳси - "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида ҳам мухлисларни сюрприз кутиб турибди. Бунга эртага бевосита стадионга келадиган томошабинлар гувоҳ бўлишади".


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz