Қайднома

Қидирув

«Биз пул йўқотмоқдамиз» ёки Азиз Абдуҳакимов букмекерлик фаолияти ҳақида "гапирди"

«Биз пул йўқотмоқдамиз» ёки Азиз Абдуҳакимов букмекерлик фаолияти ҳақида "гапирди"

  26.02.2020 20:44
  0
  391
«Биз пул йўқотмоқдамиз» ёки  Азиз Абдуҳакимов букмекерлик фаолияти ҳақида

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб букмекерлик контораларининг фаолиятига рухсат бериши ҳақида маълум қилинганди. Spot’нинг ёзишича, 2020 йил 1 июнга қадар қонунчиликка онлайн-букмекерлик хизмати, букмекерлик конторалар даромадининг бир қисмини спортни ривожлантиришга йўналтириш ва давлат томонидан назорат қилиш механизмларини жорий этишни тартибга соладиган ўзгартишлар киритилади.

«Букмекерликни қонунийлаштиришнинг қўшимча афзалликлари бор. Кўнгилочар ўйинлардан олинадиган фойданинг маълум бир фоизи мажбурий тўлов сифатида давлат ғазнасига тушади. Масалан, Россияда бу 20 фоизни ташкил этади. Бизнинг футбол жамоаларимиз, асосан, ўзини молиялаштира олмайди. Букмекерлар бу масалада ҳам ҳомийга айланиши мумкин», — дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси юристи Дилшод Норқобилов.

Ҳозирда Ўзбекистон бозорида хорижий букмекерлик конторалари пайдо бўлиши ёки фақат маҳаллий монопол компаниялар фаолият кўрсатиши номаълум.

Агар таклиф бўлмаса, маҳаллий ишқибозлар пул тикиш учун чет элга чиқиб кетади. Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон ғазнаси бу орқали 50 миллион долларга яқин потенциал даромаддан айрилмоқда. 

 

«Кўплаб ўйинчилар бошқа мамлакатларга саёҳат қилмоқда ёки пулларини хорижий платформаларга сарфлаяпти. Биз пул йўқотмоқдамиз. Айнан шунинг учун биз букмекерлик контораларини қонунийлаштиришимиз ва бундан келадиган фойданинг маълум бир фоизини маҳаллий спортни ривожлантиришга йўналтиришимиз керак», — дейди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Йил охирига қадар Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга букмекерлик фаолияти қоидаларини бузганлик, тотализатор ўйнаш, келишилган ўйинлар ўтказиш ва унда қатнашиш учун жавобгарликни белгилаш тўғрисида ўзгартиришлар киритилади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz