Қайднома

Қидирув

Дарс мавзуси – «пас»

Дарс мавзуси – «пас»

  27.02.2020 05:08
  0
  374
Дарс мавзуси – «пас»

Родри тўп узатиш бобида бутун «Вест Хэм»дан устун келди. Аввалги чоршанба оқшоми ўтказилган «Манчестер Сити» - «Вест Хэм» ўйини (2:0)да «шаҳарликлар» мухлислари клубнинг ЧЛдан четлаштирилганига эътироз ўлароқ, УЕФАга қарши кўплаб  баннерларни кўз-кўз қилишди. Ўтган ёз «Атлетико»дан нақ 70 миллион еврога сотиб олинган таянч ярим ҳимоячиси Родриго эса рақибга тўп узатиш бобида дарс ўтади, гўё.

Аслида Родри АПЛга мослашишда анча қийналди. Дейлик, дастлабки ўйинларда кўп хато қилди, инглиз футболининг юқори суръатини кўтаролмади. У ҳаттоки, оддий вазиятларда ҳам «Сити» дарвозаси нишонга олиниши сабабчиси бўлиб қолди бир неча марта. Муҳими, футболчи секин-аста ҳаммасини ўзлаштира бошлади. Ҳа, мавсум шаҳарликлар» учун текис кечаётгани йўқ, лекин испаниялик ярим ҳимоячи трансферига кетган маблағни оқлашга тушди аллақачон. Родри чиндан ҳам, «Сити» ўйини суръатини назорат қилмоқда, қолаверса, ажойиб узатмалари билан ажралиб турибди.

«Вест Хэм»га қарши ўйин — Родри ва «Манчестер Сити» услубининг ёрқин кўзгуси. Ҳа, 1тадан гол ва самарали узатмага муаллифлик қилган Кевин де Брюйне расман ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Родри эса биринчи бўлим якунида жамоасининг иккинчи голини уриб, кўп нарсага ойдинлик киритишдан ташқари, «пас» бериш бобида рақибга шунчаки, дарс ўтади.

** Родри ўйин давомида жами 178та узатма тўплади. Мутлақо нореал рақам. Ахир 1 дақиқа учун деярли 2та «пас» тўғри келмоқда!

** Асосийси, Родрининг бир ўзи узатма бобида бутун «Вест Хэм»дан яхшироқ кўрсаткич қайд этди. Оддий айтганда, «болғачилар» сафида майдонга тушган барча футболчилар 90 дақиқа давомида бир-бирларига жами 169 марта тўп узатишди. Хуллас, Родри бу борада «Вест Хэм»дан устун келди - 178:169.

** Ўртача ҳисобда айтсак, Родри 1та ўйинда 75,7 марта тўп узатмоқда. Бу «Сити»даги учинчи кўрсаткичдир. Фақат Эмерик Ляпорт (76,2та) ва Фернандиньо (77,1та)да ўртача кўрсаткич бироз баланд, холос. Бироқ эътиборга олиш керак, марказий ҳимоячилар одатда кўп «пас» беришади (бразилиялик ҳам жорий мавсум асосан ҳимояда ўйнамоқда).

** Родри «пас» йўналиши бўйича АПЛдаги хавбеклар орасида мутлақ пешқадам. Барча футболчилар рўйхатида эса 4-ўрин айнан испанияликка тегишли (Ляпорт ва Фернандиньодан ташқари, «Челси» марказий ҳимоячиси Фикайо Томорида ҳам «пас»лар сони кўпроқ).

** Родри АПЛ доирасидаги 24та ўйинда 3та гол ва 1та самарали узатма муаллифига айланди. Ҳа, нисбатан паст статистика, аммо унинг асосий иши гол уриш ҳам, ассистентлик қилиш ҳам эмас. Муҳими, Родри аниқ узатмалар масаласида жуда зўр.

** Айни пайт Родрининг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда. «Сити» ва 23 ёшли ярим ҳимоячини узоқ муддатли шартнома (2022 йилгача) ўзаро боғлаб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz