Қайднома

Қидирув

Маъқул ёндашув ёхуд Абрамов таклиф этган футболчилар ҳақида...

Маъқул ёндашув ёхуд Абрамов таклиф этган футболчилар ҳақида...

  27.02.2020 16:21
  0
  372
Маъқул ёндашув ёхуд Абрамов таклиф этган футболчилар ҳақида...

Вадим Абрамов томонидан БАА йиғинига таклиф этилган футболчилар рўйхатига қарасак, унда ёшлар кўпдек. Айни шу ҳолат кимларгадир ёқмагани ҳам рост.
Бир қарашда, эътирозларда жон бор - йиғинларда қатнашган  йигитларнинг расмий ўйинларда кўрмаслигимиз кўп бора кузатилган. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борлигини унутмайлик. Бизнинг назаримизда ҳамон «ёш футболчи» бўлиб қолаётган 22-24 яшар йигитлар бош жамоамиз муҳити билан қачон танишишади? Қаранг, 19-20 ёшли йигитчалар еврофутболда нималар қилиб ташлашяпти? Биргина Эрлинг Холандни олинг... Шундай экан, Абрамовнинг «ўртоқлик»да 22-24 ёшли футболчиларни синаб кўришида нимаси ёмон? Улардан лоақал бири тортиб кетса ҳам, бу миллий жамоамиз ютуғи ҳисобланмайдими? Ахир Одил Аҳмедов ёки бошқаси терма жамоага абадий боғлаб қўйилмаган-ку...

Зокир АЛИМАРДОНОВ (Бухоро тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz