Қайднома

Қидирув

Клоппдан оригинал жавоб

Клоппдан оригинал жавоб

  27.02.2020 04:28
  0
  145
Клоппдан оригинал жавоб

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ижтимоий тармоқ орқали «МЮ»нинг 10 ёшли фанати билан алоқа ўрнатди. Гап шундаки, болакай германиялик мутахассисдан жамоасининг мағлубиятсиз одимини тўхтатишни сўраганди.

«Ҳурматли Юрген Клопп, исмим Дараг, ёшим 10да. Сизга битта шикоятим бор: «Ливерпуль» жуда кўп ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Агар яна 9та ютуққа эришсангиз, мағлубиятсиз сериянгиз Англия футболидаги энг яхшиси бўлади. Бу «Юнайтед» фанати учун қайғули. Илтимос, шундай қилингки, «Ливерпуль» ютқазсин. Рақибга гол уриши учун имкон яратиб беринг. Сизни бошқа ғалаба қозонмасликка кўндирдим, деган умиддаман» - бу Дарагнинг мураббийга йўллаган илтимоси. Клопп эса бунга ўзига хос тарзда жавоб ёзди: «Дараг, мактуб учун раҳмат. Кичик мухлислар хатини ўқиш доимо ёқимли. Афсуски, илтимосингни бажаролмайман. Чунки вазифам - «Ливерпул»­га ғалаба қозониши учун ёрдамлашиш. Зеро, миллионлаб одамлар шуни хоҳлашади. Уларни ранжитолмайман. Бахтингга, «Ливерпуль» аввал ҳам мағлубиятга учраган, кейинчалик ҳам қачондир ютқазади, барибир. Бу - футбол. Биламан, сенинг футбол ва «Юнайтед»га меҳринг ўзгармайди. Шундай мухлиси борлиги жамоанинг омади келганидан далолат. Ўзингни эҳтиёт қил, омад!»

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz