Қайднома

Қидирув

Бутун жамоадан кучли бўлиш имконсиз...

Бутун жамоадан кучли бўлиш имконсиз...

  27.02.2020 07:33
  0
  263
Бутун жамоадан кучли бўлиш имконсиз...

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри туринликлар етакчиси Криштиану Роналду ҳақида тўхталиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам, у бутун клубдан кучли бўлолмаслигини алоҳида таъкидлади:

«Роналду ҳисобида 5та «Олтин тўп», 5та ЧЛ кубоги ва беҳисоб пул бор. Унда қандай мотивация бўлиши мумкин? Криш ўз мақсадларига эришиш учун эътибор зарурлигини яхши билади. Ғалаба ва мағлубият ўртасидаги фарқ шундаки, ютуқ учун ниманидир қурбон қилиб, ишлаш керак. Бироқ Криштиану бутун бошли «Ювентус»дан кучли бўлолмайди, барибир».

Айтганча, Роналду «Твиттер»даги саҳифасига янги бутсаси билан тушган суратини жойлаштирди. «Янги Mercurial Dream Speed бутсаси хизматимга шай. Буни кийгач, ўзимни ёруғлик тезлигида ҳаракатланадигандек сезяпман», - деб ёзди Роналду. Португалиялик юлдуз «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам худди шундай бутсадан фойдаланишини қўшимча қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz