Қайднома

Қидирув

Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»

Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»

  27.02.2020 08:59
  0
  277
Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»

Coca Cola Суперлига 1-тури доирасида севимли жамоамиз Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар ҳозиргача 58 марта ўзаро рўбарў келишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик  пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 36тасида  «шерлар» зафар қучишган бўлса, 13та ўйинда «лочинлар» ғалаба қозонишган, 9 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. «Пахтакор» «Навбаҳор» дарвозасига 98 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 45 та тўп ўтказиб юборган.  

Ушбу  жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда «Пахтакор» зафар қучганди.

Айни пайтгача Тошкентда бўлиб ўтган  учрашувларнинг 24тасида «шерлар» ғалаба қозонишган бўлса, 1та ўйинда «лочинлар» зафар қучишган, 4та баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.

Ўз ўpнида шуни таъкидлаш жоизки, «Навбаҳор» Андрей Канчельскис мураббийлигида Тошкентда «Пахтакор»га ютқазмаган. Пойтахтимизда 2018 йили ўтказилган ўйинда 0:0, 2019 йили бўлиб ўтган баҳсда эса 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Бу сафар янги  мавсумнинг очилиш учрашувида мазкур жамоалар ўзаро тўқнаш келишмоқда.

Бошланаётган мавсумда «Навбаҳор»нинг олдига юқори мақсадлар қўйилган. Умид қиламизки, «лочинлар» бу йил ўз мақсадларига эришишади. 

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» – «Навбаҳор» ўйини бугун, 27 февраль, «Пахтакор» стадионида соат 16:00да старт олади. Бўлажак учрашувда севимли жамоамизга омад ёр бўлиб, 2020 йилги мавсумни ёрқин ғалаба билан бошлашига тилакдошмиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz