Қайднома

Қидирув

Жеко учун кейинги раунд жуда муҳим

Жеко учун кейинги раунд жуда муҳим

  28.02.2020 04:49
  0
  269
Жеко учун кейинги раунд жуда муҳим

«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко жорий ЕЛ турнирига катта умид боғламоқда. Унинг айтишича, «бўрилар» турнирнинг кейинги раундига чиқишлари шарт. «Бизни олдинда Бельгия­да «Гент» билан бўладиган мураккаб ўйин кутиб турибди. Уйдаги 1:0 - Европа халқаро футболи учун яхши натижа. Лекин Бельгияда ҳам фақат ғалабани кўзлашимиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, ЕЛ 1|8 финалига чиқишимиз шарт», - деди босниялик голеадор Sky Sport Italia нашри мухбирлари билан суҳбатда. Дарвоқе, ўтган ҳафта «Лечче» билан бўлган баҳс­да «дубл»га эришган Жеко Рим жамоаси либосидаги голлари сонини 102тага етказиб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6-ўринга кўтарилди. Айни пайт Педро Манфредини (104та гол), Родолфо Волк (106та гол), Амадео Амадеи (111та гол), Роберто Пруццо (138та гол) ва Франческо Тотти (307та гол) босния­лик ҳужумчидан олдиндалар.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz