Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Машъал» чемпионатдаги дебютини йирик ғалаба билан нишонлади

Суперлига: «Машъал» чемпионатдаги дебютини йирик ғалаба билан нишонлади

  29.02.2020 16:31
  0
  347
Суперлига: «Машъал» чемпионатдаги дебютини йирик ғалаба билан нишонлади

Coca Cola Суперлига 1-тури доирасидаги «Машъал» ҳамда «Сўғдиёна» учрашуви ўз поёнига етди. Катта танаффусдан сўнг Ўзбекистон элитасига қайтган «газчилар» дебют ўйинида йирик – 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Мезбонлар Мўмин Мелиевнинг тезкор голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Никита Павленко орадаги фарқни иккитага етказди.

Мазкур голлардан сўнг ўйин ўртача темпда, жамоаларнинг галма-гал устунлиги остида ўтди. Аммо меҳмонлар гол уришни уддалай олишмади. Аксинча, учрашув якунланиши арафасида Нажмиддин Нормуродов стандарт вазиятдан чиройли гол уриб, ҳисобни йириклаштириб қўйди.

COCACOLA СУПЕРЛИГА. 1-ТУР

«МАШЪАЛ»«СЎҒДИЁНА» - 3:0 (2:0)

Голлар: Мўмин Мелиев (2), Никита Павленко (11), Нажмиддин Нормуродов (90+2).

Машъал: 35. Рахимжон Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Сирожиддин Раҳматуллаев, 7. Ифиани Ифиани, 9. Никита Павленко, 10. Шерзод Темиров, 11. Мўмин Мейлиев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукруллаев.

Захира: 12. Достон Тўхтабоев, 8. Аҳрор Иноятов, 14. Элла Кин, 15. Муҳаммад Алиқулов, 21. Маъруф Жумаев, 25. Элдор Бойматов, 28. Убайдулло Холиқулов, 66. Зафарбек Акрамов, 99. Жоҳжахон Абдусаломов.

Сўғдиёна: 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов, 5.Аюбхон Номанов, 7.Санжар Рашидов, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 80.Эливелто Рибейро Дантас, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 8.Жамшид Болтабоев, 9.Ойбек Нурматов, 12.Санъат Шихов, 17.Иван Нагаев, 20.Баҳодир Насимов, 21.Саҳоб Рашидов, 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 30.Диан Талхатов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz