Қайднома

Қидирув

Энди Неймарда 9та «қизил»

Энди Неймарда 9та «қизил»

  01.03.2020 01:13
  0
  133
Энди Неймарда 9та «қизил»

«ПСЖ» Франция чемпионати доирасида «Бордо»ни аранг мағлубиятга учратди. Захира дарвозабони Серхио Рико муаммо яратиб, ўз дарвозасига урилган голлардан бирига сабаб бўлди. Мудофаа чизиғидагилар ҳам ёмон ўйнашди, лекин парижликлар 4:3 ҳисобида ютуққа эришдилар. Жамоанинг асосий юлдузи Неймар самарали ҳаракатларни амалга оширгани етмагандек, майдондан ҳам четлатилди. Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани сабабли иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Неймар 28 ёшда, бу эса унинг фаолиятидаги 9-четлатиш бўлди. Учта клуб, терма жамоа - ҳаммасида бир марта бўлсада «қизил» олган. Ушбу карточкаларнинг ярмидан кўпи «Сантос»даги карьерасига тўғри келади. Умуман, Европага кўчиб ўтганидан кейин ҳам ушбу футболчи ўзини идора қилишни ўрганмагани кўриниб турибди. Четлатишларнинг сабаби турлича, катта қисми асабни жиловлай олмаслик оқибатида кузатилган. Бразилияда ҳакамлар билан кўп тортишиш ва кинояли қарсаклар Неймарга панд берган бўлса, Европада кераксиз пайтда ишлатилган фоллар «қизил»ни келтириб чиқарган.

Унинг «ПСЖ»даги аввалги четлатилиши «Марсель» билан ўйинга тўғри келган, ўшанда бир неча дақиқалар ичида иккита «сариқ» орттириб олганди. Бразилия термасидаги «қизил» эса ўйиндан кейинги жараёнга тааллуқли - ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганидан кейинги вазиятда Неймар рақиби томон тўпни тепганди.

Жами 9та четлатиш. Бутсаларини михга илишига ҳали анча борлигини инобатга олсак, ҳужумчи учун бундай рақамлар жуда уятлидир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz