Қайднома

Қидирув

Моуриньодан Краучга таклиф

Моуриньодан Краучга таклиф

  01.03.2020 02:26
  0
  262
Моуриньодан Краучга таклиф

Моуриньодан Краучга таклиф

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Питер Краучнинг айтишича, «Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо ундан фаолиятини қайта тиклашни сўрабди. «Жозе яқинда FaceTime орқали алоқага чиқди. Унинг ўз кабинетида ўтирганини кўрдим. Хуллас, мураббий мендан фаолиятимни қайта тиклашни сўради. Бундай таклифига Кейн ва Сон Хюннинг жароҳатланишгани сабаб экан. У жиддий гапирди: «Тайёрмисан, бизга кераксан». Бироқ фаолиятимни якунлаганман. «Тоттенхэм»да ўйнашни нечоғли хоҳлашимдан қатъий назар, аввалги спорт формамга қайтолмайман. Тан оламан, Моуриньо билан гаплашганимдан хурсанд бўлдим, аммо АПЛда бошқа гол уролмайман, барибир», - деди Крауч Daily Mail нашри журналистларига. Питер бутсасини ўтган йили михга илганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz