Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди

Суперлига: «Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди

  01.03.2020 18:45
  0
  284
Суперлига: «Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди

2020 йилги Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган сўнгги икки учрашув ўтказилади.

Термизда «Сурхон» клуби Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилган бўлса, Навоийда эса «Насаф» «Қизилқум» меҳмони бўлди. Кескин баҳсларга сабаб бўлган ўйинда «Насаф» футболчилари яна бир бор ўзини кўрсата олди.

Учрашувда дастлаб мезбонларнинг африкалик легионери Мккартни Навесеб пастки узоқ бурчакка аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Шундан сўнг, 25 дақиқада «Насаф» ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов жарима зарбасидан ажойиб гол урди – 1:1. 41 дақиқада яна бир футболчимиз Бобир Абдихолиқов боши билан гол урди – 1:2. Учрашувнинг 2-бўлими дастлабки дақиқаларида Бобур Абдухолиқов яна бир бор ўзини кўрсатди. У 47-дақиқада жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозасига ажойиб гол урди – 1:3.

Шу билан ҳисоб ўзгармади, ўйин 1:3 натижа билан «Насаф» га ғолибликни келтирди.

nnews

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 1-ТУР

«ҚИЗИЛҚУМ» – «НАСАФ» - 1:3 (1:2)

Навоий. Ёшлар спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Рустам Чориев.

Голлар: НавесебМкартней (23) – Шароф Муҳитдинов (25), Бобур Абдухолиқов (41, 47).

Қизилқум: 1. Руслан Матниязов, 5. Абди Башимов, 7. Везиргелди Йлясов, 8. Руслан Маргиев, 10. Алишер Саноев, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев (с), 25. Азизбек Усмонов, 29. Мкартней Навесеб, 75. Олег Толмасов, 77. Сунаттила Абдуллажонов.

Захира:  22. Артём Макосин, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 11. Қадамбой Нурметов, 14. Файзулла Қамбаров, 15. Воҳид Шодиев, 18. Нодирхон Камолов, 20. Хуршиджон Олимов, 27. Жаҳонгир Ҳусанов, 94. Дониёр Усмонов.

Насаф: 21. Машхуржон Муҳаммаджонов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (С), 7. Дилшод Рахматуллаев, 8. Дилшод Саитов, 10. Бобир Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кенжабоев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров.

Захира: 13. Азамат Сойибов, 35. Абдувохид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 3. Илҳом Алижонов, 9. Ҳарис Дилавер, 15. Жўрабек Маннонов, 18. Жавоҳир Эсанкулов, 50. Шохмалик Комилов.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

ЎзПФЛ комиссари: Шерзод Ражабов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz