Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» сафига янги легионер қўшилди

«Навбаҳор» сафига янги легионер қўшилди

  02.03.2020 11:24
  0
  414
«Навбаҳор» сафига янги легионер қўшилди

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ихтиёрига яна бир легионер қўшилди. Бу россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Павел Голишев.

Павел Голишев расми 1

Мазкур футболчи 1987 йил, 7 июлда Россия пойтахти Москва шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Москва” (Москва, 2005-2009 йиллар), “Спартак” (Москва, 2010 йилнинг 1-давраси), “Алания” (Владикавказ, 2010 йилнинг 2-давраси), “Томь” (Томск, 2011, 2012-2015, 2016-2017 йиллар), “Тосно” (Тосно, 2015 йилнинг 2-давраси), “Крилья Советов” (Самара, 2017 йилнинг 2-давраси), “Балтика” (Калининград, 2018 йилнинг 1-давраси), “Луч” (Владивосток, 2018 йилнинг 2-давраси), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2019 йил) клубларида тўп сурган.

Павел Голишев жорий йил бошида Қозоғистоннинг “Актобе” жамоаси сафига қўшилганди.

Аммо Ўзбекистон Суперлигасида ўйнашни маъқул кўрган шекилли, бугун “лочинлар” ихтиёрига етиб келди.

Ушбу футболчи тез кунлар ичида “Навбаҳор” билан шартнома имзолаши мумкин.      

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz