Қуйида Суперлига-2020 1-туридан келтирилган тассуротлар "гулдастаси" Сиз азизларга ўзига хос кайфият улашади леб ўйлаймиз:
- Йўқ, бугун «Ал-Ҳилол»га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмадик. Ўзбекистон чемпионати ўйини орқали ОЧЛга қандай тайёрланиш мумкин? Бу алоҳида ўйин, янги воқеа. Футболда ҳамиша энг муҳими - навбатдаги учрашув. Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи).
- Агар VAR бўлганида, бундай қарорлар қабул қилинмасди ва мухлислар янада чиройли ўйин гувоҳига айланишарди. Андрей Канчельскис («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Бугун шогирдларим айнан ҳакамлар хатолари туфайли мағлубиятга учрашди, менимча. Майдонда гўёки, рақибдан 3 киши кам бўлиб ўйнадик. Муҳсин Муҳаммадиев («Бухоро» бош мураббийи).
- Ҳозир ҳамма жамоамизни қутламоқда, аммо гарчи натижадан қониққан бўлсакда, ўйин борасида дангал гапиролмайман. Дилявер Ваниев («Машъал» мураббийи).
- Ҳисобдаги минимал устунликни сақлаб қолишга эмас, яна гол уришга ҳаракат қилиш лозим эди. Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи).
- Жисмоний ҳолатимиз жойида. Бугун кўпроқ ҳужум уюштирдик. Шунчаки, гол уролмадик. Акс ҳолда, ҳисоб бошқача бўларди. Шавкат Абдухўжаев («Сурхон» бош мураббийи).
ТУР ҚАҲРАМОНИ - МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВ
Қаранг, янги мавсум «дубл»лар шодаси билан бошланди. 7та ўйинда 4та «дубль» ёмон эмас, тўғрими? Ваҳоланки, бирорта жамоа 3тадан ортиқ гол ургани йўқ. Савол - нега айнан Мурод Холмуҳаммедов? Шунинг учунки, «Қўқон-1912» сардори «Бухоро» билан учрашувда 2та жарима зарбасини қойилмақом даражада бажариб, жамоасининг йирик ҳисобли ғалабасига катта «имзо» қўйди. Ҳа, Игорь Сергеев («Пахтакор»), Кирилл Погребняк («Локомотив») ва Бобур Абдухолиқов («Насаф») ҳам ўз жамоаларининг ғалаба қозонишида бош ролни бажаришди. Лекин «стандарт» голлар футболда бироз бошқачароқ баҳоланади, барибир...
Тур Статистикаси
Ўйин: 7
Гол: 22 (ўртача: 3,14...)
Мухлислар сони: 38607 (ўртача: 5515)
Мезбонлар ғалабаси: 4
Меҳмонлар ғалабаси: 2
Дуранг: 1
Йирик ҳисобли ғалаба: 2та («Қўқон-1912» - 3:0; «Машъал» - 3:0)
Энг сермаҳсул ўйинлар: «Қизилқум» - «Насаф», «Сурхон» - «Бунёдкор» (4тадан гол)
Огоҳлантириш: 30 (ўртача: 4,28...)
Четлатиш: 2 (0,28...)
Энг «қўпол» ўйин: «Пахтакор» - «Навбаҳор» (9та сариқ } 2та қизил карточка)
Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Пахтакор» - «Навбаҳор» (15320)
Пенальти: 2 (самарали)
«Дубль»: 4 (Игорь Сергеев, «Пахтакор»; Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»); Кирилл Погребняк («Локомотив»); Бобур Абдухолиқов («Насаф»)
«Хет-трик»: -
Автогол: -
6 март (жума)
Соат 18:15 «Металлург» - «ҚўҚон-1912»
Соат 18:15 «Навбаҳор» - «Локомотив»
7 март (шанба)
Соат 16:00 «Бунёдкор» - «Машъал»
Соат 18:15 «СўҒдиёна» - AГМК
Соат 18:15 «ҚизилҚум» - «Сурхон»
8 март (якшанба)
Соат 17:00 «Пахтакор» - «Бухоро»
Соат 17:00 «Насаф» - «Aндижон»
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20