Қайднома

Қидирув

ОФК клуб рейтингида қандай ўзгариш?

ОФК клуб рейтингида қандай ўзгариш?

  03.03.2020 09:35
  0
  455
ОФК клуб рейтингида қандай ўзгариш?

Мана, ОЧЛ гуруҳ босқичида 2-тур якунланди. Хўш, ўтказилган ўйинлар ОФК клуб рейтингига қандай таъсир қилди? Тўғри, ОЧЛ ва ОФК кубоги тақвимида баланс мажбурий тарзда бузилгани туфайли ҳозирча фақат клублари ОЧЛнинг «Ғарб» минтақасида ўйнайдиган мамлакатлар ҳолатига қараш билан кифояланамиз. Зеро, коронавирус хавфи ортидан «Шарқ»­да ўйинларнинг деярли ярми ўтказилмай қолди.

Демак, «Ғарб» минтақасига қарасак, жорий мавсумнинг дастлабки 2та туридан кейин рейтинг қуйидагича кўриниш олди:

- Ўзбекистон - 6,90

- Саудия Арабистони - 5,60

- Қатар - 4,25

- Эрон - 2,90

- БАА - 1,85

- Ироқ - 1,30

Кутганимиздек, «Пахтакор» дастлабки 2та турда Ўзбекистон ҳисобига муҳим очколарни келтирди ва мамлакатимиз жорий мавсум рейтингида етакчи бўлиб олди. Ўз навбатида, «Ал-Айн» 2та уй учрашувида очко ололмади ва БААнинг ўзи паст бўлган рейтингини янада ёмонлаштирди. Энди мавсум-2018дан кейинги давр рейтингига назар соламиз:

- Саудия Арабистони - 41,950

- Қатар - 40,000

- Эрон - 33,250

- Ўзбекистон - 25,300

- Ироқ - 18,233

- БАА - 17,583

- Иордания - 16,067

- Туркманистон - 12,850

- Ливан - 11,367

- Бангладеш - 8,567

- Ҳиндистон - 8,233

- Тожикистон - 8,133

Инобатга олиш керак, ушбу рейтинг якуний эмас. 2021 йилнинг ноябрида ОЧЛ ва ОФК кубоги йўлланмалари (мавсум-2023 ва 2024 учун) айни шу рейтингга асосан тақсимланади. Дастлабки икки ўринни банд этган мамлакатлар ОЧЛ гуруҳ босқичида 3тадан ва саралашнинг «плей-офф» раундида 1тадан жойга эга бўлади. 3-4-ўрин соҳибларига «2}2» шаклида йўлланма ажратилади. Қолганларнинг улуши шу тариқа пасайиб боради:

5-ўрин - «1}2»

6-ўрин - «1}1» ва ОФК кубоги гуруҳ босқичига 1та йўлланма

7-9-ўринлар - ОЧЛ ва ОФК кубоги гуруҳ босқичига 1тадан йўлланма

10-ўрин - ОЧЛ саралаши «плей-офф» раундига 1та, ОФК гуруҳ босқи­чи ва саралаши «плей-офф» раундига 1тадан йўлланма

11-12-ўринлар -  ОЧЛ саралаши «плей-офф» раундига 1та, ОФК саралаши «плей-офф» раундига 1та йўлланма

Айтганча...

ОФК ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Сепаҳон» (Эрон) - «Ал-Наср» (С.Арабистони) ўйини 3 март куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида ўтказилишини расман тасдиқлади. Эрон ва Саудия клублари ўртасидаги бошқа тўқнашувлар (форслар майдонида ўтказиладиганлари) учун эса араб мамлакатлари танланган:

- 2 март куни «Персеполис» Дубайдаги «Ал-Васл» стадионида «Ал-Тавон»­ни қабул қилиши керак эди

-  5 май куни «Истиқлол» ҳам «Ал-Аҳли» билан шу аренада куч синашади

- 21 апрель куни «Шаҳр Ходро» «Ал-Ҳилол» билан Дохадаги «Ал-Араби» стадионида ўйнайди

Эслатиш жоиз, Эрон ва С.Арабистони клублари мана, 5-йилки ўзаро ўйинларни бетараф майдонда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бунга 2016 йилнинг январида юзага келган кучли сиёсий зиддият сабабдир. Бу орада Эрон ва Саудия жамоалари 20тадан ўзаро ўйин (жорий мавсум гуруҳ босқичи ҳам инобатга олинган)ни нейтрал майдонда ўтказди.

Саудия клублари уй учрашувлари учун танлаган мамлакатлар:

- БАА - 9та ўйин

- Қатар - 6та ўйин

- Қувайт - 3та ўйин

- Баҳрайн - 1та ўйин

- Уммон - 1та ўйин

Эрон клублари уй учрашувлари учун танлаган мамлакатлар:

- Уммон  - 12та ўйин

- Қатар - 4та ўйин

- БАА - 3та ўйин

- Ўзбекистон - 1та ўйин

Кўриниб турибдики, «Локомотив» стадионидаги ўйин араб мамлакатларидан ташқарида ўтказиладиган дастлабки баҳс бўлади. Умуман олганда, эронликлар бетараф ҳудуддаги саудларга қарши ўйинларда худди сафарда тўп сураётгандек бўлишлари, рақиблари эса ўзларини уйдагидек ҳис қилишлари хусусида нолийдилар.

----------------------------------------------

P.S.: кейинроқ мавзуга доир янгилик ҳақида хабар берилди. Яъни ОФК "Ғарб" зонасидаги клублар иштирокидаги ОЧЛ ўйинлари ҳам бошқа муддатга қолдиришни маъқул кўрди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz