Қайднома

Қидирув

Мертенс ниҳоят, рози

Мертенс ниҳоят, рози

  04.03.2020 12:44
  0
  340
Мертенс ниҳоят, рози

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс ниҳоят, клуб билан амалдаги шарт­номаси муддатини узайтиришга рози бўлди. La Gazzetta Dello Sport газетасида маълум қилинишича, 32 ёшли бельгиялик «2+1» шаклидаги битим остига имзо чекади ва бунинг учун бонус сифатида 2,5 млн. евро олади. Кутилишича, Мертенснинг йиллик маоши 4,2 млн. еврони ташкил этади. Қолаверса, у ҳар мавсум 500 минг евро миқдорида мукофот пули олиш имкониятига эга бўлади. Эслатиш жоиз, бельгиялик ҳужумчи «Наполи» сафига 2013 йили қўшилганди. У ортда қолган вақтда неаполликлар сафида жами 311та ўйин ўтказиб, 121 гол ва 73та самарали узатма муаллифига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz