Қайднома

Қидирув

ОФК конгресси ҳам жабрдийда

ОФК конгресси ҳам жабрдийда

  04.03.2020 13:35
  0
  331
ОФК конгресси ҳам жабрдийда

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев одатдагидек, «Телеграм»даги «Футболиум» канали орқали Осиё футболига доир долзарб маълумотларни тақдим этмоқда.

* * *

- ОФК Тартиб-интизом қўмитаси қарори эълон қилинди. Умумий ҳисобда 30та масала кўриб чиқилди. Улардан бири Ўзбекистонга тааллуқли. Ёшлар термаси вакили Одил Абдумажидов ОЧ саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистони жамоасига қарши кечган баҳсда олган қизил карточкаси сабаб, 2 ой (24 февралдан 23 апрелгача)га дисквалификация қилиниб, 2000 доллар миқдорида жаримага тортилди. Мазкур дисквалификация футбол билан шуғулланишни чекламаслигини тушуниш лозим. Абдумажидов шу муддат ичида ўйинларда қатнашмайди, холос.

Шунингдек, Лаос термасининг икки футболчиси келишилган ўйин (Гонконг - Лаос, 2017 йил 5 октябрь) ташкил этганликда айбланиб, умрбод дисквалификация қилинди. Ушбу жамоанинг яна бир ўйинчиси ноқонуний учрашувга алоқадорлиги исботлангунга қадар вақтинча четлаштирилди. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигаси-2019га нотўғри лицензия берилгани туфайли Эрон футбол федерациясига 120 минг доллар миқдорида жарима белгиланди. Демак, қоида ва регламентни бузиб, жазосиз қолиш мумкин эмаслигини барча тушуниши лозим.

* * *

- ОФК сайтининг хабарига кўра, Эрон клублари иштирокидаги барча учрашувлар кейинроқ муддатга қолдирилди. Шунингдек, ОФК мавжуд вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор йиғилиш чақирди. Аниқроғи, бундай йиғилиш икки марта ўтказилади: 2 мартдагиси Шар­қий Осиё вакилларига тегишли, 7-8 мартга белгиланганида эса «Ғарб» минтақаси вакиллари қатнашишади ва у катта эҳтимолки, БААда ташкил этилади. Ўз нав­батида, ОФК ва ФИФА март ойига белгиланган ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

* * *

- ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси «Ғарб» минтақаси 3-тур ўйинларини тўлиқ бошқа муддатга қолдирди. Улар орасида «Ал-Ҳилол» - «Пахтакор» қарама-қаршилиги ҳам бор. Гарчи «Шаржа» Дохага етиб боришга улгурган бўлсада, унинг «Ал-Ду­ҳайл»га қарши ўйини ҳам ўтказилмайди. «Шарқ»да эса фақат 2та ўйин қолдирилмади.

* * *

- Осиё футболида коронавирусдан яна бир жабрдийда топилди - ОФК Конгресси. 16 апрель куни Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган тадбир кейинроқ муддатга қолдирилди. Қизиғи, бу Конгресс сайлов вазифасини ўташи лозим эди. Шу сабабли ОФК анжуман қолдирилгани билан тасдиқланган номзодлар рўйхати ўзгармаслигини алоҳида таъкидлади. Яъни сайловлар санаси ўзгариши янги номзодларни тақдим этиш имкониятини бермайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz