Қайднома

Қидирув

ПФЛ 1-тур якунларига кўра, қоидабузарларни жазолади

ПФЛ 1-тур якунларига кўра, қоидабузарларни жазолади

  04.03.2020 20:43
  0
  369
ПФЛ 1-тур якунларига кўра, қоидабузарларни жазолади

Футбол учрашувлари вақтида расмий шахслар томонидан тартиб-интизомга риоя этилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги расмийлар жаримага тортилди.

Жумладан, Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Қизилқум”-“Насаф” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашув вақтида футбол клуби шифокори Олимхон Неъматов техник зонада телефондан фойдалангани,  бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.13-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан  унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Машъал”-“Сўғдиёна” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у  Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан  унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz