Қайднома

Қидирув

Ўйин вақтида телефонда гаплашган «Қизилқум» шифокори ва матбуот анжуманига келмаган Улуғбек Бақоевга жазо тайинланди

Ўйин вақтида телефонда гаплашган «Қизилқум» шифокори ва матбуот анжуманига келмаган Улуғбек Бақоевга жазо тайинланди

  05.03.2020 08:41
  0
  303
Ўйин вақтида телефонда гаплашган «Қизилқум» шифокори ва матбуот анжуманига келмаган Улуғбек Бақоевга жазо тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Этика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Суперлигаси 1-турида тартиб-қоидаларга риоя этилмаган клубларнинг расмий шахслари жаримага тортилди.

Жумладан, 1-тур доирасидаги «Қизилқум» — «Насаф» учрашуви вақтида Навоий клуби шифокори Олимхон Неъматов техник зонада телефондан фойдалангани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.13-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги «Машъал» — «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг «Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.

Аввалроқ ПФЛ Этика қўмитаси томонидан «Бухоро» устози Мухсин Муҳаммадиэв ҳамда «Навбаҳор»  футболчиси Иван Соловёвлар ҳакамларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz