Қайднома

Қидирув

Ильгиз Танташевни ҳақорат қилган Иван Соловьёв ҳам жаримага тортилди

Ильгиз Танташевни ҳақорат қилган Иван Соловьёв ҳам жаримага тортилди

  05.03.2020 09:18
  0
  397
Ильгиз Танташевни ҳақорат қилган Иван Соловьёв ҳам  жаримага тортилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Этика қўмитаси қарорига кўра, Суперлиганинг 1-тур учрашувларидан сўнг «Бухоро» футбол клуби бош мураббийи Мухсин Муҳаммадиев ҳамда «Навбаҳор» футбол клуби ўйинчиси Иван Соловёвга нисбатан жазо тайинлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Фото: ПФЛ

Қайд этилишича, «Қўқон-1912» – «Бухоро» учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани вақтида меҳмонлар устози Мухсин Муҳаммадиев учрашув ҳакамларининг ўйин давомида қабул қилган қарорларини ҳақорат қилиб, бу билан Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақаларни ўтказиш Регламентида белгиланган учрашув расмий шахсларига нисбатан протест ва шикоят билдириш тартибига риоя қилмагани учун унга нисбатан Интизом кодексининг 2-бўлим 5.39-бандига мувофиқ моддий жарима белгиланди.

Шунингдек, «Пахтакор» – «Навбаҳор» учрашувидан сўнг ижтимоий тармоқларда учрашув бош ҳаками шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун наманганликлар футболчиси Иван Соловёвга Интизом кодексининг 2-бўлим 5.38-бандига мувофиқ моддий жарима белгиланди.

Аввалроқ ЎФА ҳакамлик қўмитаси 2 март куни «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашувини бошқарган Илгиз Танташевни мазкур баҳс давомида йўл қўйган хатолари учун бир ой муддатга Суперлига ўйинларидан четлатиб, қуйи лигага бадарға қилган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz