Қайднома

Қидирув

Де Брюйне - ҳафта лауреати

Де Брюйне - ҳафта лауреати

  05.03.2020 11:51
  0
  228
Де Брюйне - ҳафта лауреати

УЕФА «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнени Чемпионлар Лигасининг ўтган ҳафтадаги энг яхши футболчи сифатида эътироф этди. Бельгиялик футболчи «Реал»га қарши кечган ўйинда 1тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланиб, жамоасининг Мадриддан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишига катта ҳисса қўшди. Алоҳида мақом учун де Брюйнедан ташқари, Серж Гнабри («Бавария»), Серхио Бускетс («Барселона») ҳамда Уссем Ауар («Лион») номзоди кўрсатилганди.

Ҳафта рамзий жамоасидан эса «Бавария»нинг 5 футболчиси жой олди: Роберт Левандовски, Серж Гнабри, Альфонсо Дэвис, Давид Алаба ва Мануэль Нойер. «Лион» эса 3 нафар вакил танланди: Люка Тузар, Фернандо Марсал, Лео Дюбуа. Шунингдек, рамзий термада Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Иско («Реал») ҳамда Дрис Мертенс («Наполи»)га жой берилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz