Қайднома

Қидирув

«Интер» Лаутаро трансфери учун «Барселона» олдига ўз шартларини қўйди

«Интер» Лаутаро трансфери учун «Барселона» олдига ўз шартларини қўйди

  05.03.2020 10:46
  0
  343
«Интер» Лаутаро трансфери учун «Барселона» олдига ўз шартларини қўйди

«Интер» раҳбарияти Лаутаро Мартинес трансфери борасида «Барселона» билан музокара бошлашга тайёр, фақар бунинг учун ўз шартлари бажарилишини исташмоқда. Яъни, каталонияликлар айрим футболчиларидан воз кечишларига тўғри келади.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, миланликлар ярим ҳимоячи Артур, ижара асосида «Шальке» шарафини ҳимоя қилаётган Жан-Клер Тодибо ва яна бир ижарага йўл олган («Бетис») ярим ҳимоячи – Карлес Аленья каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Шунингдек, «Интер» раҳбарияти Лаутаронинг ўрнига ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборишган. Номзодлар орасида «Аталанта» форварди Дуван Сапата ва «Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру каби футболчилар номи келтирилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz