Ҳимоячи Миркомил Локаев ва россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Павел Голишев “Навбаҳор” билан шартнома имзолашди.
Мазкур футболчилар борасида тўхталадиган бўлсак, Миркомил Локаев 1995 йил, 30 январда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида 2014 – 2019 йилларда Самарқанднинг “Динамо” клубида ўйнаган.
Павел Голишев эса 1987 йил, 7 июлда Россия пойтахти Москва шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Москва” (Москва, 2005-2009 йиллар), “Спартак” (Москва, 2010 йилнинг 1-давраси), “Алания” (Владикавказ, 2010 йилнинг 2-давраси), “Томь” (Томск, 2011, 2012-2015, 2016-2017 йиллар), “Тосно” (Тосно, 2015 йилнинг 2-давраси), “Крилья Советов” (Самара, 2017 йилнинг 2-давраси), “Балтика” (Калининград, 2018 йилнинг 1-давраси), “Луч” (Владивосток, 2018 йилнинг 2-давраси), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2019 йил) клубларида тўп сурган.
Энди ушбу ўйинчилар жорий мавсумда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилишади.
Жамоамизнинг мазкур янги футболчиларига бу йилги мавсумда омад ёр бўлиб, ўзларининг чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб улуш қўшишларига тилакдошмиз.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20