Қайднома

Қидирув

«Аякс», сенга нима бўлди?

«Аякс», сенга нима бўлди?

  06.03.2020 03:10
  0
  422
«Аякс», сенга нима бўлди?

«Аякс», сенга нима бўлди?

МАВСУМ-2018|2019 КАШФИЁТИ ИККИ ОЙ ИЧИДА 2та ЕВРОКУБОКДАН ТУШИБ КЕТДИ. Ҳа, «Аякс» қаламига мансуб «Амстердам эртаги» бир мавсумдан иккинчисига чўзилмади. Нидерландия гранди аввалги мавсум ЕЧЛ «плей-офф» раундида «Реал» ва «Ювентус»дек рақибларни четга суриб, ўз майдонида «Тоттенхэм»га драматик тарзда ютқазиши оқибатида финалга чиқолмаганди. Энди эса «Аякс» қисқа вақтда ҳар икки еврокубок турниридан чиқиб кетишга улгурди.

 

** «Аякс» жорий мавсум бошидаёқ ўз мухлисларини анча асабийлаштирди. Яъни амстердамликлар ЧЛ саралаш бос­қичида аввалига ПАОК билан баҳсларда 2:2 ва 3:2 ҳисобини қайд этишди, кейин камтарин АПОЭЛ дарвозасига атиги 2та гол уришди. Хуллас, ЧЛнинг амалдаги ярим финалчиси гуруҳ раундига чиқишда фанатлари қалбига ғулғула солди.

** «Аякс» ЧЛ гуруҳ босқичини ишонч­ли тарзда бошлади - «Лилль» ва «Валенсия»ни бир хил ҳисобда енгди (3:0). Аммо жамоа якунда «плей-офф»га чиқолмади.

** Амстердамликлар ЕЛнинг биринчи «плей-офф» раундидаёқ «Хетафе»га бас келолмадилар.

** Жамоа Нидерландия чемпионати доирасидаги 24та ўйинда 65та гол урди (ўртача ҳисобда 1та учрашувда 2,7та), аммо 1-ўринни АЗ билан бўлишиб турибди.

** «Хетафе»га қарши кечган ЕЛ 1|16 финали жавоб баҳсида «Аякс» таркибида атиги 3 нафар 23 ёшдан катта футболчи майдонга тушди - Райан Бабел, Душан Тадич, Андре  Онана. Сержиньо Дест (19 ёш), Пер Схюрс (20 ёш), Карел Эйтинг (22 ёш), Райан Гравенберх (17 ёш) - булар «Аякс»да энди-энди ўйнай бошлашди. Хуллас, ўз етакчиларини сотган «Аякс» ёшларнинг янги «партия»сини тайёрлашни бошлаган кўринади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz