Қайднома

Қидирув

Баҳром Абдураҳимов: «Стартдаги дурангни Жиззахда ғалаба қозониб қопламоқчимиз»

Баҳром Абдураҳимов: «Стартдаги дурангни Жиззахда ғалаба қозониб қопламоқчимиз»

  06.03.2020 09:51
  0
  274
Баҳром Абдураҳимов: «Стартдаги дурангни Жиззахда ғалаба қозониб қопламоқчимиз»

«Пахтакор»дан трансфер қилинган тажрибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов клуб матбуот хизматига интервью берди ва бир қатор мавзулар бўйича ўз фикрларини билдирди.

— «Пахтакор»дан АГМКга ўтиш тарихи қисқа. Мени жамоада кўрмоқчи бўлган бош мураббий Миржалол Қосимовнинг таклифига биноан келдим. Очиғи, бу таклиф ва қизиқишдан хурсандман. Буёғига Миржалол Қўшоқовичнинг ишончларини оқлаш ва АГМКга нафим тегиши учун бор кучимни ишга соламан. АГМКдаги кўплаб футболчилар билан танишлигим ва аввал бошқа жамоаларда бирга тўп тепганимиз учун бир-биримизни биламиз. Шу боисдан ўзаро чиқишиб кетиш, майдонда тил топишиш осон кечмоқда. Қисқа қилиб айтганда, зўр боллар йиғилган. Улар нафақат кучли футболчи, балки яхши инсон ҳам. Мураббийлар штаби зўр коллективни йиғишни уддасидан чиқишган. Қачонки муҳит аъло бўлса, шунда иш унумдорлиги ошади, натижа бўлади. Ўйлайманки, АГМК билан янги мавсумда белгиланган вазифа - ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қодир. Худо хоҳласа бу вазифани амалга ошириб, олмалиқлик мухлисларни хурсанд қиламиз.

Мавсумнинг илк ўйинида ғалабани нишонлашни уддасидан чиқолмадик. Бироз омад етишмади. Худо хоҳласа Жиззахда «Сўғдиёна»га қарши муносиб ўйин кўрсатиб, мавсумдаги илк ғалабани меҳмонда нишонлашга ҳаракат қиламиз. Шу орқали илк ўйиндаги дурангни келгуси учрашувдаги ғалаба билан қопламоқчимиз. «Сўғдиёна»га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

Елкамда турган масъулиятни ҳис қилиб турибман. Жорий йилги мавсумда мураббийлар штаби, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга бор кучимни сарфлайман. АГМКга ўтганимдан хурсандман ва йил сўнггида бутун олмалиқлик ишқибозлар ҳам жамоа натижаларидан қувонишлари учун йил давомида меҳнат қиламиз. АГМК нафақат шунчаки бир жамоа, балки аҳил коллектив бирлашган ҳолда чинакам оила сифатида шаклланмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz