Қайднома

Қидирув

Юксак парвозга шайланаётган «лочинлар»

Юксак парвозга шайланаётган «лочинлар»

  06.03.2020 11:06
  0
  348
Юксак парвозга шайланаётган «лочинлар»

Ўзбекистон чемпионатининг мунтазам иштирокчиси ҳисобланган «Навбаҳор» жорий мавсумга ҳам юксак мақсадларни кўзлаган ҳолда кириб келди. Таркиб кучайтирилди, селекция ишлари ҳамон давом этмоқда. Қуйида минглаб фидойи мухлисларига эга Наманган клуби ҳақидаги маълумотлар ва 2020 йилда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхатига яна бир бор назар соламиз.

«Навбаҳор»нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги кўрсаткичлари

Мусобақа                         Ў     Ю    Д    М       Т-Н       О                 Ўрин

 

1992 йил I чемпионат        32    18    8     6        54:21    44        5

1993 йил II чемпионат        30    18    7     5        64:32    43        3

1994 йил III чемпионат       30    17    6     7        58:26    40        3

1995 йил IV чемпионат      30    23    3     4        72:23    72        3

1996 йил V чемпионат       30    23    5     2        88:23    74        1

1997 йил VI чемпионат      34    21    5     8        84:37    68        3

1998 йил VII чемпионат     30    18    5     7        60:33    59        3

1999 йил VIII чемпионат     30    18    7     5        55:34    63        3

2000 йил IX чемпионат      38    19    8     11      92:56    65        5

2001 йил X чемпионат       34    20    1     13      79:52    61        4

2002 йил XI чемпионат      30    14    4     12      53:39    46        6

2003 йил XII чемпионат     30    19    6     5        66:28    63        3

2004 йил XIII чемпионат     26    18    3     5        66:23    57        3

2005 йил XIV чемпионат    26    12    3     11      31:30    39        6

2006 йил XV чемпионат     30    13    5     12      46:35    44        7

2007 йил XVI чемпионат    30    11    4     15      37:41    37        8

2008 йил XVII чемпионат   30    7     11   12      28:39    32        14

2009 йил XVIII чемпионат 30    7     7     16      21:48    28        14

2010 йил XIX чемпионат    26    9     4     13      32:32    31        9

2011 йил XХ чемпионат     26    9     9     8        26:21    36        6

2012 йил XXI чемпионат    26    6     8     12      19:34    26        12

2013 йил XXII чемпионат   26    7     6     13      30:48    27        11

2014 йил XXIII чемпионат 26     9    3    14      38:41    30        7

2015 йил XXIV чемпионат 30    11    4     15      40:51    37        8

2016 йил XXV чемпионат 30    6     5     19      37:66    23        15

2017 йил XXVI чемпионат 30    12    10   8        40:37    46        5

2018 йил XXVII чемпионат 32    14    7     11      36:29    49        3

2019 йил XXVIII чемпионат      26        7          11        8          26:23    32        9

 

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони - 1996 йил; 3 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби - 1992, 1995, 1998 йиллар; мамлакат суперкубоги соҳиби - 1999 йил; 9 карра бронза медали совриндори - 1993, 1994, 1995, 1997, 1998, 1999, 2003, 2004, 2018 йиллар; чемпионатлардаги энг ёмон натижаси - 15-ўрин (2016 йил).

«Навбаҳор» клуби 1974 йили ташкил топган. Жамоа ўша вақтда «Текс­тильшик» номи билан Ўзбекистон биринчиликларида иштирок этган. 1978 йилдан бошлаб, собиқ иттифоқ чемпионати иккинчи лигасининг 5-минтақаси баҳсларида қатнашган. 1980 йилга келиб, «Текстильшик» номи «Навбаҳор»­га ўзгартирилди. Жамоа собиқ иттифоқ чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб, 1981-1982 йилларда 2-лиганинг еттинчи минтақаси жамоалари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллаган. 1984-1986 йилларни «Автомобилист» номи остида ўтказган. 1984 ва 1986 йилларда «Пахтакор-79» хотира турнирида ғолиб чиққан.

«Навбаҳор» собиқ иттифоқ 52-чемпионатининг 2-лига 5-минтақасида муваффақиятли қатнашиб, биринчи лигага чиқиш имкониятини берадиган «буфер» минтақаси мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Икки мавсум «буфер» минтақасида қатнашган клуб 1990 йил якунига кўра, биринчи лига йўлланмасига эга бўлган.

1978 йилдан 1991 йилгача собиқ иттифоқ чемпионати иккинчи лигасининг турли минтақаларида қатнашган «Навбаҳор» 508та учрашув ўтказган, уларнинг 245тасида ғалаба қозониб, 100тасида дуранг қайд этган, 163та баҳсда мағлубиятга учраган. 702та гол уриб, дарвозасидан 513та тўп ўтказиб юборган.

1991 йили собиқ иттифоқ чемпионати биринчи лигасида иштирок этган «Навбаҳор» 42та ўйинда 19та ғалабага эришган. 7та баҳсда дуранг кузатилган бўлса, 19та учрашувда жамоа рақибларига имкониятни бой берган. Ўша йилги чемпионат якунида Наманган жамоаси 22та иштирокчи орасида 9-ўринни эгаллаган.

«Лочинлар» 1989 йилдан 1991 йилгача собиқ иттифоқ кубогида 10та ўйин ўтказишган. Жамоа 6та учрашувда зафар қучиб, 4та ўйинда мағлубиятга учраган. Мазкур баҳсларда 24та гол уриб, ўз дарвозасидан 12та тўп олиб чиққан. Наманганликларнинг кубок баҳсларидаги энг йирик ғалабаси 1991 йили кузатилиб, 1|32 финал доирасида ўз майдонида Чимкентнинг «Мелиоратор» жамоасини 14:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Собиқ иттифоқ даврида «Навбаҳор»­ни Валихон Зуннунов, Виктор Орлов, Пётр Болдирев, Сергей Доценко, Павел Ким, Дмитрий Корнеев, Геннадий Неделкин, Валерий Гладилин ва Игорь Волчок каби таниқли мураббийлар бошқаришган.

«Навбаҳор» 1992 йилдан бошланган миллий чемпионатимиз олий дивизионида мунтазам қатнашиб келмоқда. Наманганликлар чемпионат баҳсларида асосан бронза медалларини қўлга киритишган. 1996 йили эса Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга эришганлар. 1992, 1995 ва 1998 йилларда Ўзбекистон кубоги қўлга киритилгач, биллур соврин жамоага абадий сақлаш учун топширилган. 1999 йили юртимизда ўтказилган дастлабки мамлакат суперкубоги учун «Пахтакор»га қарши кечган учрашувда ғалаба қозониб, ушбу соврин соҳибига айланган.

«Навбаҳор» халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган камсонли клубларимиздан бири, 1999|2000 йилларда Осиё кубок эгалари кубогининг финал босқичида қатнашиб, қитъада 4-ўринни қўлга киритган. Бундан ташқари, 1997|1998 йиллардаги Осиё Чемпионлар Кубоги (ҳозирги Осиё Чемпионлар Лигаси) мусобақасида ҳам иштирок этиб, чорак финалгача етиб борган. 1996 йили кубок эгалари кубогининг 1|8 финал бос­қичида ўз юришини тўхтатган.

 

«Навбаҳор»нинг собиқ иттифоқ

чемпионатларидаги кўрсаткичлари

Мусобақа           Жамоа номи       Ў      Ю   Д   М       Т-Н    О     Ўрин

 

1978 йил 2-лига   «Текстильшик»    44     12   7    25    32-64    31    21

1979 йил 2-лига   «Текстильшик»    46     13   7    26    41-69    33    23

1981 йил 2-лига   «Навбаҳор»        40     21   11  8     67-34    53    3

1982 йил 2-лига   «Навбаҳор»        36     21   7    8     71-27    49    3

1983 йил 2-лига   «Навбаҳор»        40     20   11  9     71-40    51    4

1984 йил 2-лига   «Автомобилист» 38     18   7    13    48-32    43    6

1985 йил 2-лига   «Автомобилист» 32     11   7    14    27-36    29    9

1986 йил 2-лига   «Автомобилист» 36     17   10  9     51-35    44    5

1987 йил 2-лига   «Навбаҳор»        36     18   4    14    41-36    40    8

1988 йил 2-лига   «Навбаҳор»        36     20   6    10    50-29    46    3

1989 йил 2-лига   «Навбаҳор»        40     24   7    9     69-39    55    2

1990 йил 2-лига   «Навбаҳор»        42     25   8    9     67-36    58    2

1991 йил 1-лига   «Навбаҳор»        42     19   7    16    60-53    45    9


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz