Қайднома

Қидирув

Чеченистонлик футбол мухлислари «Зенит» ишқибозларига ҳужум қилди

Чеченистонлик футбол мухлислари «Зенит» ишқибозларига ҳужум қилди

  06.03.2020 15:10
  0
  295

Россия кубогининг чорак финалида «Ахмат» ва «Зенит» клублари ўртасида Грозний шаҳрида кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида мухлислар ўртасида тартибсизликлар юзага келди.

Хабар қилинишича, учрашувнинг 85-дақиқасига қадар ҳеч қандай муаммо юзага келмаган. Аммо шу вақтга келиб меҳмон жамоа — «Зенит» мухлислари белига қадар яланғоч бўлиб олишади. Бу эса мезбон жамоа мухлисларига маъқул келмайди.

Натижада чеченистонлик мухлислари тўсиқлар устидан сакраб ўтиб, «Зенит» ишқибозлари ўтирган секторга бостириб бора бошлайди. Фақатгина «Ахмат» футболчилари уларнинг йўлини тўсиб қолиши вазиятни қутқаради.

Футболчилар мухлислардан тинчланишни сўраган. Ўз навбатида «Зенит» футболчилари ҳам қараб турмади. Маҳаллий аҳоли урф-одатларини яхши биладиган ва чечен тилини тушунадиган Магомед Оздоев питерлик ишқибозлар олдига бориб, нима учун «Ахмат» мухлислари дарғазаб бўлаётганини тушунтирган.

Хавфсизлик хизмати ходимлари ва футболчилар саъй-ҳаракати билан ишқибозлар тинчлантирилди ва ўйин давом этди. Учрашувда «Зенит» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz