Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» Бекободда мағлубиятга учради

«Қўқон-1912» Бекободда мағлубиятга учради

  06.03.2020 20:21
  0
  278
«Қўқон-1912» Бекободда мағлубиятга учради

Бугун Coca Cola Суперлига 2-тур доирасидаги  «Металлург» - «Қўқон-1912»  учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув кутилганидек вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. Дастлабки дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди.

Ўйинда ҳисоб 23-дақиқада очилди. Ушбу вазиятда бекободликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Станислав Андреев голга айлантирди. Голдан кейин футболчиларимиз ҳужумга зўр ебришди. Айниқса, тайм сўнггида “Металлург” дарвозаси олдида босим кучайди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Қувондиқ Рўзиев томонидан берилган зарбадан кейин ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Аммо Отабек Ҳайдаровга дарвозани ишғол этиш учун бироз аниқлик етишмади. Ушбу вазиятда мезбонлар посбони Рўзиевнинг зарбасини қайтаришда хатоликка йўл қўйганди. Қайтган тўпни эса Отабек рақиб дарвозасига аниқ йўллай олмади.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқада рақиб дарвозасига белгиланган жарима тўпидан самара келтира олмадик. 58-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги комбинация якунига етмай қолди.

68-дақиқада Мерзляковнинг рейди хавфли кўриниш олди. Ўйин давомида футболчиларимиз саноқсиз стандарт вазиятларга эга бўлишганини таъкидлаш жоиз. Аммо уларнинг барчасидан фойдалана олмадик. 80-дақиқада рақибнинг икки футболчиси тўқнашиб кетишди.

Натижада Аббос Отахонов шифокорлар ёрдамида майдон ташқарисига чиқиб кетди. Таймнинг охирида босимни кучайтирган футболчиларимиз жарима тўпидан фойдалана олишмади. 88-дақиқада Қувондиқ Рўзиев зарбасидан кейин тўп рақиб дарвозаси устунига тегиб қайтди.

Қайтган тўпга эгалик қилган Бамба жуда яқин масофадан қулай вазиятни бой берди. Тайм сўнггида Андрей Шипилов иккинчи марта сариқ карточкага лойиқ топилди ва майдондан четлатилди.

Сўнгги дақиқалар шиддатли тарзда ўтганига қарамай, ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва жамоамиз мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 2-ТУР

«МЕТАЛЛУРГ» - «ҚЎҚОН-1912» – 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Станислав Андреев (23-пенальти).

Металлург: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов (15. Зоҳид Абдуллаев-82), 7. Дониёр Нарзуллаев (14. Аброрбек Тошқўзиев-65), 8. Саламат Қутибоев, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов-76), 28. Станислав Андреев, 30. Андрей Шипилов, 55. Акбаржон Исматуллаев, 88. Евгений Чумак.

Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 11. Муродбек Бобожонов, 19. Абдуғани Камолов, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, Муҳаммад Исаев.

Қўқон-1912: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобиржон Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 8. Суҳроб Нуруллоев (91. Якуба Бамба-63),  9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Отабек Ҳайдаров (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов-70), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 13. Сардорбек Азимов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 99. Бек Абдуллаев.

«Қўқон-1912» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz