Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: «Металлург» қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди»

Бахтиёр Ашурматов: «Металлург» қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди»

  06.03.2020 21:08
  0
  271
Бахтиёр Ашурматов: «Металлург» қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди»

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Металлург” – “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бугун икки тенг кучли жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ўйин ҳам тенг курашлар остида кечди. “Металлург” бугун омадлироқ эди ва шу сабабли зафар қучди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса ўз майдонимизда бўладиган учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.

Меҳмонда ўйнаганимизга қарамай ўзимизни худди ўз уйимизда ўйнагандек хис этдик. Бунинг учун узоқ масофадан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Йигитлар шижоат билан ҳаракат қилишди. Вазиятлар етарлича бўлди. “Металлург” имкониятдан фойдаланди, биз эса йўқ.

“Металлург” ҳимоявий ўйнайди деб тахмин қилгандик ва шунга қараб тайёргарлик кўрган эдик. Асосан ҳимоядан ҳужумга чиқишда хатоликлар кузатилди. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумларини тўхтатиб қола олмадик. Бу ҳам мағлубиятнинг асосий сабабларидан бири бўлди.

Бекободликлар таркибида бир қатор тезкор футболчилар бор. Масалан Шаҳзод Убайдуллаев. Дониёр Нарзуллаевнинг бугун асосий таркибда тушишини кутмаган эдик. Боиси ўтган тур Аброр Тошқўзиев гол киритиб, яхши ҳаракат қилган эди. Нарзуллаев бугун фаол бўлди ва ўйин тақдирини Нарзуллаевнинг тезкорлиги ҳал қилди”, – деди Ашурматов.

“Металлург” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz