Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: «Баъзан футболда шунақаси ҳам бўлиб туради»

Андрей Шипилов: «Баъзан футболда шунақаси ҳам бўлиб туради»

  06.03.2020 21:34
  0
  275
Андрей Шипилов: «Баъзан футболда шунақаси ҳам бўлиб туради»

Coca-Cola Суперлига 2-туридан ўрин олган “Металлург” – “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Қўқон-1912” илк тур ўз майдонида 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритган эди. Биз ҳам Олмалиқда яхши ўйин кўрсатган эдик. Иккала жамоа яхши кайфиятда бугунги учрашувга етиб келишди. Биринчи бўлим яхши ўтди, тартибли ўйин намойиш этдик. Иккинчи бўлимда эса устунлик тўлиқ қўқонликлар тарафида бўлди. Меҳмонлар мағлубиятга, биз ҳам балки ғалабага лойиқ эмасдик. Аммо бу футбол ва баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради.

Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда қулай имкониятга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик. Қўқонликларда ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди, стандарт вазиятлар борасида ҳам тўлиқ устунлик уларда бўлди”, – деди Шипилов.

“Металлург” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz